16 June 2010
23:50 - Самарқанд демократлари Ўзбекистон раҳбариятини чора кўришга чақирди
Шу кунларда қўшни Қирғизистонда юз бераётган қонли воқеалар – миллатлараро хунрезликлар бизларни жиддий ташвишга солмоқда. Ушбу мудҳиш воқеалардан талофатлар кўриб азият чекаётган ерли ўзбекларга ўз ҳамдардлигимизни билдирамиз.

Ҳурматли президент жаноблари!

Сиздан ва ҳукуматимиздан қирғизистонлик миллатдошларимизни шошилинч ҳимоя қилиш бўйича халқаро ҳуқуқ нормалари доирасида барча чораларни кўришларингизни сўраймиз.

Самарқанд вилоят демократик мухолифати вакиллари
13 июнь 2010 йил 16-Июн

Таҳририятдан: Самарқандликларнинг бу чақириғи техник сабаблар билан ўз вақтида эълон қилинмай қолибди. Ҳаммадан узр тилаймиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону