16 June 2010
17:55 - Турклар ўз ҳукуматининг ёрдамида Қирғизистондан қочмоқда, ўзбекка ўхшаган турк пичоқланди
Ўш ва Жалолобод вилоятларида иш қилаётган ёки ўқиётган 149 нафар турк ўз ҳукумати тарафидан юборилган учоқлар билан Туркияга олиб келинди, дейилади Туркия матбуотида берилган хабарларда.

Туркиянинг энг катта “Миллиёт” газетаси Турк дунёси тадқиқотлар фонди тарафидан Қирғизистонга юборилган профессор Гултекин Родоплининг шу сўзларини келтиради: “Этник жанжални қирғизлар бошлади. Тайёргарсизлик ичида бўлган ўзбеклар 24 соат ичида қуролландилар ва ўқ сочдилар”.

Жанжаллардан бирига яқин жойда тасодифан бўлиб қолган студент Седат Токай ўзбекка ўхшагани сабабли уч еридан пичоқланган, аммо тирик қолган. У ҳам ўша икки учоқдан бирида Туркияга олиб келинган. Ҳозир унинг аҳволи яхши.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону