16 June 2010
17:20 - Бутун дунё Қирғизистон жанубидаги фожеага эътибор бермоқда, фақат Ўзбекистон жим
Жаҳоннинг ҳамма ахборот воситалари Қирғизистоннинг жунубида бўлаётган фожеавий воқеаларни ёритмоқда. Сўнгги кунларда машҳур Вашингтон Пост ва Вашингтон Таймс газеталарининг бош саҳифаларида ўша воқеаларга бағишланган тафсилотли мақолалар, катта фоторасмлар чоп этилди. Америкалик мухбиларни воқеаларни бир томонлама ёритишда айблаш учун асос йўқ. Демак, уларнинг репортажлари ва расмларига ишониш керак. Улар кўрсатмоқдаки, бу воқеаларда ўзбеклар жабр кўрган, ҳужумга учраган тарафдир.

Аммо, Ўзбекистон ахборот воситалари қонли воқеалар ҳақида ҳеч қандай хабар бермадилар. 100 мингдан ортиқ ўзбек Ўзбекистонга қочиб келгандан кейингина, баъзи матбуот органларида қочқинларнинг сонини ҳам кўрсатмасдан, уларга Ўзбекистон ҳукумати бераётган ёрдамни мадҳ этувчи материаллар пайдо бўлди. Табиий, яқинда уларнинг сони ортади ва жабрдийдаларга ёрдам қўлини чўзган “президентимиз Ислом Каримнинг” олижаноблиги олқишланади.

“Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатнинг таъбири бўйича қорамолдан иборат бўлган Ўзбекистон ҳукуматинининг ахборот воситаларини сукут сақлашга мажбур қилганини тушуниш мумкин. Чунки, улар қорамоллар подаси. Аммо, юзлаб, минглаб ўзбек журналистлари ичида бу адолатсизлик, инсофсизлик, қолаверса, миллатга нисбатан хоинликка қарши исён қиладиган биронта одам чиқмайдими? Ёки улар ҳам ёппасига қорамоллашганми?

Ёки уларнинг ҳаммасини ягона мақсади – Абдураҳим Пўлатнинг ҳақлигини исботлашга ҳаракат қилиш эмасмикан?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону