15 June 2010
06:12 - “Ҳордиқ” газетаси маъмурияти жавобгарликка тортилган
Мамлакатда йирик тиражда чоп этиладиган “Ҳодриқ-Отдохнём” газеталари бош муҳаррири Нуриддин Исмоилов ҳамда унинг муассислари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг солиқдан бўйин товлаш, ноқонуний даромадларни легаллаштириш айби билан жавобгарликка тортилган. Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан ўтказилган тафтиш хулосаларидан сўнг таҳририят 350 миллон сўм миқдоридаги даромадларни солиқдан яширгани маълум бўлибди. Келтирилган зарарни қоплаш таҳририят ва мутасадди раҳбарлар мол-мулкига қаратилган.

Мазкур газета мамлакатда “Даракчи”дан сўнг энг кўп тиражда - 160 000 нусхада тарқтиладиган нашр бўлиб, таҳририят ҳисоб рақами шу пайтга қадар Алп Жамол банкда бўлган. Таҳририят ходимлари прокуратура ҳаракатларини ноқонуний дейишмоқда. Уларнинг фикрича, таҳририят раҳбари Нуриддин Исмоилов сўнгги пайтдаги ҳукуматнинг бойларга кўрсатаётган муносабатининг қурбонига айланди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону