15 June 2010
03:29 -
Қирғизистонда ўлганлар сони 124 га чиқди, Ўзбекистонга 80 минг қочқин келди, вазият қалтис
Қирғизистон ҳукуматининг расмий маълумотларига кўра, бугун кечга яқин мамлакатнинг жанубида ўлганларнинг сони 124 бўлди. Тиббий ёрдам учун 1685 киши мурожаат қилган. Ўлганларнинг сони Ўшда – 94, Жалолободда – 30.
Жалолободдаги тартибсизларнинг ташкилотчиси сифатида ушланган одамнинг кимлиги эълон қилинди. У – Боқиев оиласининг яқин дўсти, давлат тўнтаришидан олдин ҳукумрон бўлган Оқ Йўл партиясининг аъзоси Пайзуллабек Раҳмонов эмиш.
Қирғизистон Қизил Хоч ташкилотининг билдиришича, Ўзбекистонга қочиб ўтган ўзбекларнинг сони 80 мингдан ошди. Сузоқ туманидан 5 минг киши уйларидан чиқиб, Ўзбекистонга кетишга тайёрланишмоқда.
КХШТга кирувчи мамлакатлар Қирғизистонга қуролли кучлар киритиш ҳақида ҳалигача бир қарорга келмадилар. Бу мамлакатлар Хавфсизлик Кенгашларининг котиблари Россия президенти Дмитрий Медведевнинг топшириғи билан (у КХШТ Коллектив Хавфсизлик Кенгашининг раисидир) Москвада йиғилиш ўтказишибди ва ҳозирча Қирғизистонга авиация, техника, ҳарбий транспорт ва қурол бўлмаган махсус воситалар беришга қарор қилишибди.
Иккала вилоятда ҳам аҳвол қалтис. Ҳукумат кучлари вазиятни назорат остига ололмаяптилар.
Ўзбекистон ҳукумати қочқинларини қабул қилишдан бошқа Қирғизистон ўзбекларига ёрдам беришдан қочаётгани ўзбекларга нисбатан хоинлик эканлигини борган сари кўпроқ одам тушунмоқда. Ўзбекистон ҳукумати ўзини ўзбеклар олдида оқлаш учун ҳали ҳам бўлса ўз қуролли кучларини Қирғизистонга киритиши керак.