14 June 2010
01:30 -
Ўш вилоятида Қорасув туман милиция бошлиғи, Жалолободда икки милиционер ўлдирилди
Қирғиз агентликларининг хабарига кўра, Ўш вилояти Қорасув туман ички ишлар бошқармасининг бошлиғи ўлдирилган. У ўз хизмат вазифасини бажараётган пайтда ўлдирилгани айтилади, холос.
Жалолобод вилоятида эса, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг икки ходими жангарилар билан тўқнашувда ҳалок бўлган. Хабар аентликлари жангариларни “наёмные боевики” деб айтишган. Уларнинг “наемный” эканлигини қаерда билишгани номаълум. Балки, бугун оиласида икки ёш боласи осиб ўлдирилган бечора ота алам ичида тўғри келган одамдан қасд олаётгандир.
Ҳукумат расмийлари ўлдирилганларнинг миллатини қўйиб туринг, исмини ҳам билдиришни исташмаган. Бунинг сабаби ҳам маълум, кўп ҳолларда, исмдан миллатни ҳам билиб олиш мумкин.