14 June 2010
01:06 - Қирғизистон жанубида ўзбекларни БТРлардан ўққа тутишаётганмиш
Ўш ва Жалолободдан бугун туш пайтида олинган СМС хабарларда таъкиланишича, комендантлик соати баҳонаси билан шаҳарга кирган мамлакат Ички вазирлигининг жанговар транспортёрлари тинч аҳолини ўққа тутаётганмиш. Шаҳардаги ўзбекларга тегишли хонадонларни ёқиш давом этмоқда экан. СМС хабарларнинг бирида Ўшдан 12 километр узоқликдаги қишлоқда бир неча боланинг жасади қирғизлар томонидан дарахтларга осиб кетилгани айтилади.

Ўзбек диаспораси вакилларига кўра, Ўзбекистон ҳукуматига ўзбеклар керакмаслигини, ҳеч ким уларни ҳимоя қилмаслигини қирғиз экстремистлари ҳис этишмоқда. Шу боисдан хунрезликлар авжига минган. Кўпчилик Ўзбекистон чегаралари томон талпинмоқда, мол-ҳолини кўзи қиймаганлар қирғизларнинг ўқига учраяпти. Қирғизистон жанубидага ўзбеклар ичида саросима ҳукумрон.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону