24 February 2006
04:00 -
23:00 - Санжар Умаров устдан суд ниҳосига етмоқда
- Жиззах вилояти ҳокими алмашиши мумкин
- Мўътабар Тожибоеванинг суди кечиктирилди
- Интернет тармоғи "сермазмун" сайт билан бойиди
19:00 - Ўзбекистон Сенати раиси янгиланди
23:00 - Санжар Умаров устдан суд ниҳосига етмоқда
Бугун жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Зокиржон Исаев раислигида давом этаётган Санжар Умаровнинг маҳкамаси якунловчи босқичга кирди. Суд мажлисида бир неча соатлик маъруза қилган давлат айбловчиси Г. Давлатов Санжарнинг барча айблари инкор этиб бўлмас далиллар билан исботлангани, унинг жиноий шериклари тўла аниқлангани, уларнинг ҳам жиноятлари фош этилганини таъкидлади. Санжар ва шерикларига 3 йилдан 15 йилгача бўлган жазо ҳукмлари талаб қилди.
Судга қатнашиш учун келганлар аввалги кунларда каби жуда катта қийинчиликлар билан бўлса ҳам кичкинагина маҳкама залига киритилмоқдалар. Лекин, “Эзгулик” жамияти ва “Ҳаракат” агентлигиниг вакиллари ҳеч бир шаклда суд залига ўтказилмаётганини алоҳида таъкидлаш керак.
Ўзбекистон судларида прокурор айблови судьянинг айбланувчиларга неча йил беришини олдиндан тахмин килишга имкон берарди, дейди судда қатнашаётган бошқа ҳуқуқ ҳимоячилари билан мунтазам учрашиб турган мухбиримиз. Бугунги воқеалардан таҳмин қилиш мумкинки, Санжар Умаров в а унинг шериклари, уларнинг айби исботланиши ёки исботланмаслигидан қатъий назар, узоқ муддатга озодликдан маҳрум бўладилар.
Жиззах вилояти ҳокими алмашиши мумкин
Жиззах вилояти ҳокимлигидан олинган норсамий маълумотга кўра, вилоят ҳокимлигининг аппарати шу кунларда халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари мажлисига тайёргарлик кўраётган экан. Ҳокимлик вакили яқин орада вилоятда ташкилий масала кўрилиб, вилоят ҳокими Убайдулла Яманқуловнинг ишдан олиниши, ҳатто бу ўринга номзодлар орасида айнан шу вилоятда бир вақтларҳокимлик қилган ҳозирги Бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг ҳам борлигини таъкидлади.
Шу боисдан, дейди ҳокимлик вакили, Ислом Каримов ташриф буюриши мумкин бўлган Жиззах шаҳрида фавқулодда ободонлаштириш ва тозалик тадбирлари кучайтирилган.
Мўътабар Тожибоеванинг суди кечиктирилди
Бугун, 24 февралда Тошкент вилоятининг Дўстобод шаҳарчасида бўлиб ўтаётган Мўътабар Тожибоеванинг суди мажлисига факулодда кўп дипломатик корпус ваколатхоналари вакиллари, журналист ва хукук химоячилари келди. Улар орасида Хьюман Райтс Вотч ташкилоти вакиллари, Ўзбекистондаги Италия, Швейцария, Буюк Британия элчиликлари ходимлари , бир қатор журналистлар, ҳуқуқ ҳимоячилари ташриф буюришди. Улар ичида “Эзгулик” жамиятининг вакиллари ва “Ҳаракат”нинг мухбири ҳам бор эди. Бу ҳолатни кўрган суд эрталаб 9. 00 да бошланиши лозим бўлган мажлисни ҳеч бир сабабсиз тушдан кейинга қолдирди. Шундан сўнг кўпчилик Тошкентга қайтишга мажбур бўлди.
Мухбиларимиз адвокат ва давлат айбловчисининг музокара боскичига келиб колган суд жараёнларининг бугун давом этган-этмагани ҳақида маълумот ололмадилар.
Интернет тармоғи "сермазмун" сайт билан бойиди
Ўзбекистон ёшларининг "Камолот" ижтимоий харакати ўзининг халкаро Интернет тармоғидаги http://www.MYP.UZ веб-сайтини ишга туширди. "Камолот" рахбарияти яна шу муносабат билан ўтказилган бугунги тақдимот маросимига келган Олий Мажлис депутатлари, тегишли идора ва ташкилотларнинг мутахассислари, журналистларнинг эътиборини мазкур сайтнинг миллий ёшлар портали эканлигига қаратди. Мазкур сайт ёшларимизга ахборот ва билим берибгина қолмай, уларни Ватанга садоқат, ёт ғоялдарга нафрат руҳида тарбиялайди, деди сайт мутасаддилари. Ҳуллас, бу сайт ёшларни замонавий манқуртлаштириш воситаси бўлишига ҳеч қандай шубҳа йўқ, дейди мухбиримиз.
19:00 - Ўзбекистон Сенати раиси янгиланди
Бугун Тошкентда, Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг бир неча кунлардан бери бўлади-бўлади дейилаётган 5-ялпи мажлиси бошланди. Унда қатнашган Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг таклифи билан устози (бир вактлар номзодлик ишига илмий рахбарлик килган), Сенат раиси касалманд Мурод Шарифхўжаев ўрнини Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси бўлган Элгизар Собиров эгаллади. Мажлисда И.Каримов маъруза қилиб, Сенатнинг суст фаолиятини танқид қилди.
Сенат мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан иқтисодиёт бўйича қабул қилинган бир неча қонунларни маъқуллади. Унинг эртанги кун тартибида ташқи сиёсат соҳасидаги, жумладан Россия билан дўстлашиш тўғрисидаги конунларни ратификация қилиш турибди.
15:00 - Шўринг қурсин, ўзбегим
Кеча, 23 февраль куни Москва шаҳрининг Бауман кўчасидаги Басман бозорида катта фожеа юз берди. Бозор растасининг босиб қолиши оқибатида кўп одам ҳалок бўлди. Россия ОАВларининг сўнгги хабарларига кўра, бетон уюмлари орасидан 57 кишининг жасади чиқариб олиниб, улардан 32 нафарининг шахси аниқланган. Ўлганлар сони 100 дан ошиши мумкинлиги айтилмоқда. Россиядаги НТВ телеканалининг далолатича, уларнинг кўпчилигини жанубий ўлкалардан келиб, бозорда савдо-сотиқ билан шуғулланаётганлар ташкил қилади. Россия ҳукумати, ҳалок бўлганлар қайси мамлакат фуқароси бўлишларидан қатъий назар, уларнинг хунини тўлашни ваъда қилди.
“Ҳаракат“ мухбирининг телефон орқали суриштирувидан маълум бўлишича, ўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари озмунча эмас. Лекин ҳозирча аниқ рақамни айтиб бўлмайди. Улар сони 10 нафар ҳам, 30 нафар ҳам бўлиши мумкин.
Хўш, Ўзбекистонда аҳоли ўз юртдошлари ҳам шу фожеага йўлиққанидан воқифми? Гарчи одамлар мазкур воқеани эшитишган, телеэкранлардан кўришган бўлса-да, ўзбекистонлик қурбонлар ҳақида ҳеч ким ҳеч нима билмайди. Холбуки, масалан, Украинанинг “ИNТER+“ телеканали кеча кечқурун “Подробности“ деган ахборот дастурида мазкур воқеа юзасидан томошабинларига маълумот берар экан, шу мамлакатнинг бир аёл фуқаросигина бозордаги фалокат вақтида ниҳояти қўлидан лат еганини таассуф билан билдирди.
Энди саволлар туғилади: ўз юртидаги ишсизлик сабабли бошқа юртларда тирикчилик ғамида юрган Ўзбекистон фуқароларининг тақдирига ачинадиган маъмурлар бу ерда борми ахир? Ўзбек фуқаролари ҳалок бўлса-ю, ўша маъмурлар қош-қовоғига қараб, наҳот “ойнаи жаҳон“имиз бундан кўз юмса?! Шўринг қурсин, ўзбегим.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведения