23 February 2006
04:00 -
14:00 - Ўзбек - немис ҳамкорлиги: ким нима дардда?
- Аёллар ёмон йўлдан қайтарилди
13:00 - Ҳамма ерда каби Озарбайжон мухолифатида ҳам бирлик йўқ
14:00 - Ўзбек - немис ҳамкорлиги: ким нима дардда?
Германия бундестагининг Ўзбекистонга келган Хедди Вегенер хоним бошчилигидаги делегацияси кеча Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Сайёра Рашидова ҳузурида бўлди. Ҳукуматнинг чизган чизиғидан чиқмайдиган Омбудсманимиз меҳмонларга фуқароларнинг ўз ҳуқуқларидан фойдаланиш имкониятлари мониторингини ўтказаётгани, ижтимоий муносабатлардаги муаммоларни тегишли давлат идоралари билан ҳамкорликда ҳал этаётгани ҳақида оғиз кўпиртириб гапириб берди.
Германиялик меҳмонлар мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари билан учрашмадилар. Ва бундай учрашув уларнинг ҳаёлига ҳам келмаган.
Расмий Ўзбекистон билан Германия, кўринишдан, ўзаро ҳамкорликка интилмоқда. Эчкига жон қайғуси - қассобга ёғ қайғуси деганларидек, Андижон воқеаларидан сўнг Ўзбекистон ҳукумати ўзи билан Ғарб ўртасида урган “девор“ида “тешик“ қолдириш илинжида бўлса, немисларнинг бош дарди бундесвернинг Термиздаги 300 кишилик контингентини бу ерда сақлаб туришдир. Шундай экан, уларнинг Ўзбекистон ҳукумати хуш кўрмайдиган мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари билан учрашишига йўл бўлсин.
Аёллар ёмон йўлдан қайтарилди
“Аёлларимизнинг шармандали қисмати - аҳлоқий таназзул ва ночор ҳаёт кўзгуси“ сарлавҳали 15 февралдаги хабарда айтганимиз - фохишалик ва чўрилик қилиш учун Ўш аэропортидан Бирлашган Араб Амирликларига олиб кетилаётган 58 аёлдан 49 нафари кеча Ўзбекистонга қайтариб берилган. Қирғизистон ОАВларининг хабарларига кўра, бўйга етган ўзбек ва Европа миллатига мансуб бу ёш киз-жувонларнинг қайтарилишига Қирғизистон ҳудудига ноқонуний (визасиз) кирганликлари асос бўлган.
13:00 - Ҳамма ерда каби Озарбайжон мухолифатида ҳам бирлик йўқ
Ҳамма собиқ совет жумҳуриятларида мухолифат биралошолмай ўзи билан ўзи овора. Россияда мухолифатчилар бирлашган партия тузиш бўйича навбатдаги лойиҳа устида иш бошладилар. Аввалги урунишлар тажрибасидан келиб чиқиб, бу масалада ҳеч ким катта натижа кутмаяпти. Қозоғистондан ҳам яхши хабар йўқ. Ўтган йилги президент сайловлари арафасида мухолифат бирлашгандек бўлди, аммо, яна натижа бўлмади. Шу кунларда мухолифат лидерларидан бири Олтинбека Сарсенбаевнинг ўлдирилиши вазиятни яна чигаллаштирса керак.
Кўп жиҳатлари билан бизга яқин бўлган Озарбайжонда аҳвол қандай?
Ўтган йилнинг охирида бўлиб ўтган парламент сайловлари арафасида, аниқроғи, 25 мартда бу мамлакатнинг 3 етакчи мухолифат партияси – Халқ жабҳаси парияси (раиси Али Каримли), Мусават партияси (Иса Қамбар) ва Демократик партия (Расул Гулиев, у ҳозир сургунда АҚШда яшайди, Ҳайдар Алиев замонида қисқа вақт парламент раиси бўлган) “Озодлик” номли сайлов платформасида бирлашиб яхши қадам қўйдилар. Аммо, кўзга кўринган яна икки мухолифат ташкилоти бунга қўшилмади. Булар – Миллий истиқлол партияси (аввалги раис Эътибор Мамедов, ҳозир Али Алиев) ва Либерал партия (Лола Шовкет Гаджиева, бу аёл Ҳайдар Алиев даврида қисқа вақт Давлат котиби лавозимида ишлаган). Хуллас, яна умумий бирлик бўлмади.
ЕХҲТ ва Европа Иттифоқи каби халқаро ташкилотлар томонидан нодемократик деб баҳоланган 2005 йил октябрь ойи сайловларида мухолифат партиялари парламентга 10 га яқин депутут сайлай олдилар, халос. Парламентдаги депутатларнинг умумий сони эса 125. 10 сайлов округида сайлов натижалари бекор деб эълон қилинди ва қайта сайловлар 2006 йил 13 майга тайинланди.
Мухолифат сайлов натижаларини тан олишдан бош тортди, ўз сафидан сайланган депутутлар депутатлик мандатларидан воз кечажакларини ва 13 майдаги қайта сайловлар бойкот қилинажагини эълон қилди.
Аммо кейинги воқеалар яна мухолифат ичида мустаҳкам бирлик йўқлигини кўрсатди. Шу йилнинг февраль ойи бошида Мусават партияси бу партиядан сайланган 4 нафар депутат парламент ишида иштирок этажагини ва партия 13 майдаги қайта сайловларда қатнашажагини билдирди.
“Озодлик”сайлов платформасининг бошқа аъзолари ўз фикрларини ўзгартирмадилар ва “Озодлик”ни Мусаватсиз сиёсий блокка айлантириб ва унинг сафларини бошқа мухолифат партиялари ҳисобига кўпайтириб, мавжуд режимга қарши парламент ташқарисида курашни давом эттиришларини очиқладилар. “Озодлик”га Миллий истиқлол ва Либерал партияларнинг кириши кутилмоқда эди.
Бу орада, шу йил январда, Миллий истиқлол партиясида бўлиниш бўлди. Партияга узоқ йиллардан бери раислик қилган Эътобор Мамедов ва унга охирги 2 йилда раислик қилиб келаётган Али Алиев ўзларининг гуруҳларини ҳақиқий Миллий Истиқлол партияси деб ҳисоблашга бошладилар. Улар ўзларининг гуруҳларини партия деб тан олишни талаб қилиб Адлия вазирлигига аризалар топширишди, аммо, вазирлик ҳали ўз хулосасини билдирмади.
Ниҳоят шу йил 17 февралда “Озодлик” сиёсий блоки расман тузилди. Унга Халқ жабҳаси партияси, Демократик партия, Либерал партия ва Миллий истиқлол партиясининг Али Алиев қаноти кирди.
Сиёсий блок тузиш ҳақидаги Келишувда айтилишича, “Озодлик” мавжуд ҳокимиятга ягона альтернативадир, унга кирувчи ташкилотлар авторитар ва коррупциялашган ҳокимиятга қарши биргаликда кураш олиб борадилар. Тарафлар турли халқаро структураларда бир бирларининг ўринларига блок ваколати билан қатнашоладилар, мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий жараёнларда биргаликда иштирок этадилар.
Блокка раҳбарлик қилиш унга кирувчи ташкилотларнинг раисларидан иборат бўлган Раислар кенгашига топширилиши ҳам алоҳида белгиланган.
Ташқи кўринишидан, Озарбажон мухолифати “Озодлик” блокида бирлашгандек кўринади. Аммо, у ерда мухолифатнинг асосий кучларидан бири Мусават партияси ва Миллий истиқлол партиясининг Эътибор Мамедов қаноти йўқ.
Буёғи нима бўлиши яна номаълум.