13 June 2010
22:55 - Қирғизистонда ўлганлар сони 97 га чиқди
Қирғизларнинг расмий давлат ахборот агентлиги “Кабар” ҳозиргина тарқатган маълумотга кўра, мамлакат жанубидаги воқеаларда ўлганларнинг сони 97 га чиқди. Тиббий ёрдам учун соғлиқни сақлаш муассаларига 1243 киши мурожаат қилган, 727 киши касалхоналарга ётқизилган. Жалолободда ўлганлар сони 14 бўлди, ярадорлар сони 88. Бир чегарачи ҳам ҳалок бўлган.

Бугун қандайдир қуролли гуруҳлар Жалолобод вилоят касалхонаси ва туғруқхонани босиб олишга ҳаракат қилишибди, гўёки докторлар бунга йўл қўйишмабди. Ҳозир касалхона ва туғриқхона ҳукумат кучлари томонидан қўриқланмоқда. Тахмин қилиш мумкинки, бир миллатнинг вакиллари бошқа миллат вакилларидан ярадор бўлганларни, у миллатга мансуб оналар туққан чақалоқларни ўлдиришмоқчи бўлишган.

Даҳшат!

Лекин, нима учун бундай воқеалар бўлишини “Бирлик” ўз вақтида башорат қилиб, Вақтли ҳукуматдагиларга ҳам ўз огоҳлантиришларини билдирди-ку, Вақтли ҳукуматдагилар бунга қулоқ солишмади? Вақтли ҳукумат бу ишлар учун жавоб берадиган вақт ҳали келади.

Ҳозир оммавий қон тўкилишини тезда тўхтатиш керак. Буни фақат ўзбек армияси қилолади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону