12 June 2010
17:36 - Ўзбеклар Тошкентдаги қирғиз элчилигига келишмоқда, миршаблар уларни ўтказишмаяпти
Бугун эрталабдан юзга яқин ўзбеклар Қирғизистон Республикасининг мамлакатимиздаги элчилиги биноси ёнига келишни бошлашди. Милиция отрядлари асосан қўшни давлатда туғилиб, Ўзбекситонда яшаётган бу шахсларни ортига қайтирашига муваффақ бўлди. Уларнинг аксарияти эҳтиросларга берилган, туни бўйи телефон қўнғироқлари-ю СМС мактублардан саромимага тушган эдилар. Улар билан сўзлашган мухбирларимизга кўра, мамлакат жанубидаги ҳодисаларни Қирғиз ҳукумати шунчаки кузатиб ўтирибди, чора кўришга шошилаётгани йўқ.

Тушга яқин Қирғизистон билан чегара туманларида Ўзбекистон ҳукумати қочқинлар учун лагерлар барпо этаётгани, бу ерга Фавқулодда вазиятлар вазирлиги махсус отрядлари, тез тиббий ёрдам гуруҳлари ташкил этилаётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Бироқ бу маълумотлар расман тасдиғини топгани йўқ. Маҳаллий матбуот жим, радиолар кўнгиочар дастурлар намойиш этмоқда, экранларда ҳинд қинофильмлари.

Қирғизистон жанубидан, хусусан, ўзбек диаспорасидан келатёган маълумотларга кўра, қурбонлар сони кўпайиб кетди. Масалан, диаспора вакили Мунира Мамадалиеванинг таъкидлашича, тўқнашувларда 849 нафар шахс ўлибди, 1430 таси жароҳатланган. Бошқа маълумотларда ҳам шунга яқин рақамлар, бироқ Ўшда нима бўлаётгани, қурбонлар ҳақида аниқ бир маълумот олишнинг имкони йўқ. Жанубга мамлакат пойтахтидан қуролланган қирғиз ёшлари оқиб келиш давом этмоқда. Қирғиз телеканаллари эса вазиятни барқарорлашгани, мамлакатнинг вақтинчалик ҳукумат раҳбари Роза Ўтинбоева вазиятни қўлига олганини такрорлашдан чарчамаяпти.

Ўзбекистонда эса матбуот мум тишлаётганига қарамай одамлар орасида Қирғизистон воқеалари оғиздан оғизга ўтиб, бир қадар ваҳима уйғотишга бошлади. Айниқса, водий вилоятларида қариндошлари Ўзган, Жалолобод ва Ўш вилоятларида бўлган юртдошларимиз саросимага тушиб қолган. Мухбирларимизга кўплаб СМС мактаблар, қўнғироқлар бўлмоқда. Кимдир қирғиз ҳукуматини сўкмоқда, бошқа бировлари қирғиз миллатининг ваҳшийлигидан гапирса, айримлар Ўзбекистон вазиятни қўлга олиб, ўзбекларни очиқ ҳимоя қилиши, қирғизларнинг танобини тортиши керак, деб ҳисобламоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону