12 June 2010
06:33 - Евро-Осиё Фондлари Биржаси Федерацияси Бош котиби Арил Серен Ўзбекистонда
Мазкур федерация Бош котиби юртимизнинг бир қанча молия муассасалари, биржаларида музокаралар олиб бормоқда. Меҳмоннинг мақсади мамлакат фонд биржаларидаги аҳвол билан танишиш, бу борада ахборотлар алмашиш экан. Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, 1995 йилда ткшил топган мазкур фонд Ғарбий ва Шарқий Европа мамлакатлари, Марказий Осиё ва Кавказ минтақасидаги 30 дан ортиқ мамлакатнининг молия институтларини ўз ичига жамлаган.

Масалан, Қозоғистонда биржа қандай ишлаётганини кундалик хабарлардан ўрганиб бориш мумкин. Ўзбекистонда биржа борлиги, у қандай фаолият олиб бораётгани ҳақида Ўзбекистонда биронта хабар ҳам тарқатилмайди. Арил Сереннинг асл мақсади - Ўзбекистонда ростдан ҳам замонавий атамаларга мос келадиган биржа бор-йўқлигини ўз кўзи билан кўриб кетиш бўса керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону