21 February 2006
04:00 -
23:00 - Сўмга нисбатан айрим валюталар курси (21 февраль, сешанба маълумоти)
12:00 - Навоий вилоятида вертолёт ҳалокатига оид

Расмий курс (Ўзбекистон Марказий банки баҳоси): 1 АҚШ доллари ($) = 1198 сўм 15 тийин; 1 евро = 1433 сўм 23 тийин; 1 рубль = 42 сўм 46 тийин.
Тижорат курси (Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар банки баҳоси): 1 АҚШ доллари = сотишда 1207 сўм ва харид қилишда 1213 сўм; 1 евро = сотишда 1434 сўм ва харид қилишда 1454 сўм; 1 фунт-стерлинг = сотишда 2091 сўм ва харид қилишда 2121 сўм.
Қорабозор курси: 1 АҚШ доллари (ўртача ҳисоб) = сотишда 1240 сўм ва харид қилишда 1260 сўм.

Хорижий ОАВлари 18 февраль куни Зарафшон шаҳри яқинида Ўзбекистон ҳаво йўлларининг Ми-2 вертолёти ҳалокати юз бергани ва унда 5 киши нобуд бўлганини ҳақида аллақачон хабар тарқтишларига қарамасдан Ўзбекистон ОАВлари ҳеч нима демагандилар.
Ниҳоят бугун Ўзбекистон расмийларининг оғзи очилди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига асосланиб, ЎзА матбуот агентлигининг хабар беришича, “Ўзбекистон ҳаво йўллари“ авиакомпаниясининг МИ-2 вертолёти ҳалокати 18 февраль куни эрталаб (соат 9.05 да) Навоий вилояти ҳудудида, Зарафшон шаҳридан 15 км узоқликда рўй берган. Авиаҳалокат чоғида Навоий Кон-металллургия комбинатининг 3 ходими - унинг бош директори ўринбосари, комбинат бош механиги ўринбосари, энергия хизмати бошлиғи ҳамда вертолётнинг 2 экипаж аъзоси нобуд бўлган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳалокат сабабини об-ҳаво шароитининг тўсатдан ёмонлашганидан кўрмоқда. Хабарда ҳалок бўлганларнинг яқинларига Ўзбекистон раҳбариятининг ҳамдардлиги ҳам баён этилган.