11 June 2010
00:06 -
Қирғизистон Ички ишлар вазирлигида бир бошқармани бекитиш масхарабозлиги
Бу мамлакатнинг ахборот воситалари билдиришича, Қирғизистон ички ишлар вазири вазифасини вақтинча бажарувчи Болот Шер вазирлик таркибидаги 9-чи бошқармани бекитиш ҳақида қарор чиқарибди. Маълум бўлишича, расмий вазифаси диний экстремизм ва нолегал миграция билан курашиш бўлган бу бошқарма, ҳукуматнинг норасмий (оғзаки бўлса керак - Ҳаракат) буйруғига бўйсуниб, мухолифат ва баъзи ноҳукумат ташкилотларнинг вакилларини назорат қилиш билан ҳам шуғулланган экан.
Масхарабозликни қаранг, бошқармани бекитиш билан иш битадими? Авваламбор, ҳамма вазирликларни ҳуқуқий майдонда фаолият олиб бориш йўлига солиш шарт. Бунинг учун қонуний бўлмаган бўйруқларни бажариб келган ўша бошқарманинг ходимларини жазолаш керак. Ана ўшандагина, кейингилар, энг камида, бундай қилишдан қўрқадилар ва бундай қилмасликка интиладилар.
Аммо, ҳозирги ҳукуматнинг ўзи ноқонуний-ку. 9-чи бошқармани бекитган Болот Шернинг ўзи ноқонуний-ку. Болот Шер ақлсиз эмас, ўзи ноқонуний вазир эканлигини жуда яхши билади. Шундай экан, у бошқалардан қонун бўйича ишлашни талаб қилолмайди. Демак, иш авваллари каби қонунлар доирасидан ташқарида давом этаверади.
Дарвоқе, этмоқда ҳам. Бу мамлакатдаги Коммунистик партия раиси Масалиев ўзининг депутат сифатидаги ҳуқуқини ҳимоя қилишга интилгани учун аввал милиция изоляторига, сўнгра уйига қамаб қўйилди. Чунки, янги ҳукуматга коммунист мухолифатчилар ёқмайди. Аввалги ҳукуматга демократ мухолифатчилар ёқмасди. Ҳуқуқда ёқиш-ёқмаслик тушунчаси йўқ. Қонунлар доирасидан чиқмаган ҳар бир одам мухолифатчилик қилиш ҳаққига эга.
Қирғизистон ички ишлар вазирлиги 9-чи бошқармасининг бекитилишига келсак, Болот Шер аллақачон бошқа бир бошқарма ходимларига янги чиқаётган мухолифатчиларнинг ҳар бир қадамини назорат қилишга буйруқ бериб бўлгани аниқ.
Ноқонуний йўл билан ҳокимиятга келганлар, чин кўнгилдан истаганларида ҳам, вазиятни қонунлар йўлига сололмайдилар. Ҳозирги ҳокимият буни чин кўнгилдан исташига ишонадиган биронта аҳмоқ эса, қирғизлар ичида ҳам бўлмаса керак.