10 June 2010
23:29 -
ШҲТ саммити бошлангани ҳақида ҳали ҳам расмий хабар йўқ
Ўзбекистон расмий хабар агентликлари ҳалигача Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг саммити бошлангани ҳақида хабар бермадилар. Ҳукуматнинг югурдакларидан бири бўлган gazeta.uz сайти соат 17:15 да тарқатган хабарида Ўзбекистон ва Россия президентлари учрашиб, ШҲТ саммитига тайёрланиш масалаларини муҳокама қилишганини билдирди. Бу хабарнинг мантиғидан келиб чиқилса, саммит ҳали бошланмаган. Мамлакатимизда хабарчиликнинг тезлигидан келиб чиқсак, саммит нафақат бошланган, балки, битиб ҳам бўлгандир. Аммо, хабар ўзбекларга етказилгунча соатлар ўтади. 21 асрда шундай бўлишини тушуниш қийин, аммо, бу – Ўзбекистон.