10 June 2010
04:37 -
БМТ Хавфсизлик Кенгаши Эронга қарши санкциялар киритди
Бугун БМТнинг Хавфсизлик Кенгаши ядровий прграммаларни тўхтатиш талабини бажармаётган Эронга қарши санкциялар киритди. ХКнинг 15 аъзосидан 12 таси, уларнинг ичида ХКнинг ҳамма доимий аъзолари – АҚШ, Хитой, Россия, Буюкбритания ва Франция бор, санкцияларни қўллаб-қувватлади. Туркия и Бразилия қарши бўлди, Ливан бетараф қолди, дейилади Reuters агентлигининг хабарида.
Россия ва Хитойнинг талаби билан бўлса керак, ХК Эронга қарши жуда умумий шаклдаги санкциялар киритган. Масалан, БМТга аъзо бўлган ҳамма давлатларни Эрон банкларига пул ўтказишда эҳтиёт бўлишга, бу пул ядровий программа учун ишлатилмаслигини текширишга чақирган. Айни замонда, ҳамма мамлакатларни ўз ҳудудларида Эрон банкларининг бўлимларини очишни тақиқлашга ҳам чақириқ бор.
Бундан ташқари, Эрон Атом Энергияси Агентлиги ва шу каби 40 ташкилотнинг юрт ташқарисидаги ҳар қандай бойлиги ҳаракатдан тўхтатилади, уларнинг ходимларига юрт ташқарисига чиқиш тақиқланади.
Кўриниб турибдики, санкцияларнинг кучи - ҳар бир мамлакат шу тавсия-чақирқларни қандай ва қанчалик бажаришига боғлиқ, дейди “Ҳаракат”нинг мухбири. Дунё молиявий системаси Ғарбга боғлиқ бўлгани сабабли, Ғарб давлатлари ХКнинг бу қарорида яхши самарали фойлаланадилар.
Буни яхши тушунган Россия ҳукумати ўз ташқи ишлар вазирлиги номида дарҳол баёнот каби ҳужжат тарқатиб, агар ҳамкорларимиз БМТ Хавфсизлик Кенгашининг қарорини бажаришда керагидан ортиқ кескин бўлишса, биз бунга қарши чиқамиз деган фикрни билдириб қўйди.