09 June 2010
18:40 - Олтиннинг нархи тарихда энг юксак даражага чиқди
Шу йил 23 майдаги хабарларимиздан бирида “Ўзбекистон олтинга бой ўлка бўлса ҳам, мамлакатимизнинг оммавий ахборот воситалари олтиннинг нархи билан қизиқмайдилар, тўғрироғи, уларнинг қизиқишига йўл берилмайди”, деб ёзгандик. Ўша хабаримиздан маълумки, 2007 йилда олтиннинг 1 унцияси 800 доллар бўлган бўлса, шу йилнинг февраль ойида тарихда биринчи марта 1 минг доллардан ошди, май ойида $1,177.35 га чиқди.

Кеча NYMEX савдо биржасида 1 унция (тахминан 31,1 грамм) олтиннинг нархи 1252,1 доллардан эди.

Олтиннинг нархи ортишининг сабаби, аввалари ҳам ёзганимиздек, инвесторлар учун ишончини йўқотаётган жаҳон валюталаридан кўра олтин жозибалироқ кўринаётганида. Маълумки, йил бошидан бери евро ўз қиматини йўқотмоқда, унга бўлган ишонч даражаси эса камаймоқда.

Мустақиллик йилларининг бошида Ўзбекистон 100 тонна атрофида олтин ишлаб чиқарар эди. Ҳозир бу ҳақдаги рақамлар ҳеч қаерда эълон қилинмайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону