09 June 2010
12:14 -
Ҳашаматли уйлар “қора рўйхат”га тушмоқда
Пойтахт ва вилоятлар марказларида ҳашаматли уйлар рўйхатга олинмоқда. Хуфя идоралар томонидан амалга оширалиётган мазкур тадбирдан кўзланган мақсадни билмадиг-у, бироқ аксарият қимматбаҳо ҳовлилар эшигида “сотилади” номли пештахталарнинг осилаётганига гувоҳ бўлиш мумкин.
Кишиларнинг гап-сўзларига қараганда мазкур табдир мамлакатдаги йирик бойлар билан содир бўлган ҳодисанинг давоми бўлиб, ҳукумат коррупцион доиралар ва жиноий йўллар билан топилган даромадларга қарши курашни ҳуқуқий принципларга асосланиб эмас, коммунистчасига давом эттирмоқда.
Уйларнинг нархлари кескин тушиб кетган, эълонлар орқали уй нархлари билан қизиққан мухирларимизга Тошкентнинг Ўрикзор мавзесидаги ҳашаматли уйлардан бирининг нархини 240 минг АҚШ доллари деб айтишди. Аввал унинг нархи миллондан кам бўлмаган экан.