05 June 2010
07:10 -
Афғонларнинг Жирғаси Ҳамид Карзайга толиблар билан музокара олиб бориш ҳаққи берди

1600 киши қатнашган бу йиғилиш БМТ тарафидан ҳам олқишланди. Жирғанинг асосий қарори - тарафларни ўқ отишни тўхтатиш ва музокаралар бошлашга чақириш бўлди. Жирға Ҳамид Карзайга жангарилар билан музокара олиб бориш ваколати берди.
Жирға каби йиғилишлар ўтказиш афғонларнинг анъанаси эканлигини ҳисобга олганда ҳам, дейди мухбиримиз, ҳеч қандай ваколати бўлмаган одамларнинг бу каби йиғилиши расмий ваколатларга эга бўлган президентга кўрсатмалар бериши 21 аср учун ножиддийликдир. Шу сабабли, бу йиғилишдан ҳеч қандай фойда бўмаслиги ҳозирданоқ маълум. Бунинг устига, толиблар мавжуд ҳукумат билан музокара олиб бормасликларини аллақачон эълон қилиб бўлишган. Демак, минг афсуски, мавжуд шартлар остида, НАТО ва АҚШ қўшинлари ғалабага қадар ҳарбий амалиётлар олиб боришга маҳкумлар.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Дадажонов Исмоил
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Исмоил Дадажонов 2003 йили "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Бирл...
Добавить сведения