30 May 2010
13:20 -
Тошкент Андижондаги универсиадага машъаладан ташқари Ислом Каримнинг табригини юборди

«Унивeрсиaдa-2010» спорт ўйинлари 28 майда очилган. Президент Ислом Каримнинг бу анжуман қатнашчиларига юборган табрикномаси «Қадрли фарзандларим!» деб бошланади. Маълумки, ҳамма диктаторлар ўз тахтлари қимирлаб қолгандагина бундай сентиментал сўзлар ишлатишади, ҳассос бўлиб қолишади. Ёпирай, бизда ҳам шундай бўлган, шекилли.