21 May 2010
01:52 -
Бразилия билан Туркиянинг қичқириқларига ҳеч ким эътибор бермади, Теҳрон ғазабда
17 майдаги хабарларимизда Теҳронда Эрон, Бразилия ва Туркия лидерлари иштирокида Эроннинг ядровий программсини Ғарб истаётган йўналишда чекловчи шартнома имзоланганини билдирар эканмиз, бу шартнома Ғарб томонидан унчалик юқори баҳланмаслигини тахмин қилган эдик. Воқеаларнинг ривожланиши бизнинг мутлақо ҳақ эканлигимизни кўрсатди.
Ғарб дунёси бу шартноманинг муҳимлигига, ва бундан муҳимроғи, Эроннинг ваъдаларига ишонмаслигини билдирди. Ҳозир БМТнинг Хавфсизлик Кенгашига Эронга қарши санкциялар киритиш бўйича қарор лойиҳаси киритилди. Бундан қарорларни йиқитишни одат қилиб олган Россия ҳам бу сафар Ғарб билан бирга бўлиш ниятида кўринади. Бунинг сабаби - Россиянинг чуқур иқтисодий инқироз ичига кириб бораётгани ва ундан чиқиш учун Ғарбнинг ёрдамига муҳтож бўлгани билан тушунтирилмоқда. Яна ҳам тўғриси, у ҳозир у Ғарб билан конфронтация қилишдан қўрқмоқда.
Reuters агентлигининг хабарига кўра, Эроннинг кўзга кўринган депутаталаридан бири Муҳаммад Ризо Баҳонар шундай дебди: “Агар Ғарб бизга қарши санкциялар киритса, биз Бразилия ва Туркия иштирокида имзоганган шартноманинг дарҳол бекор қиламиз”. Табиий, демократия бўлмаган Эронда ҳар ким ўз фикрини айтавермайди. Муҳаммад Ризо Баҳонар Эрон раҳбариятининг фикрини очиқлади холос.
Жаҳон сиёсий саҳнасида муҳим роль ўйнамайдиган Эрон, Бразилия ва Туркия имзолаган шартнома катта аҳамиятга эга эмаслиги аввалдан маълум эди, шундай эканлиги исботланмоқда ҳам.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ислом Каримов
Ўзбекистон Коммунистик партиясининг собиқ раҳбари, Ўзбекистоннинг жорийдаги Президенти
Добавить сведения