20 May 2010
19:20 -
Жалолободда ўша-ўша беқарорлик, тарафлар митинг қилишмоқда
Бугун кечаси Жалолободда тинчлик ҳукмрон бўлгани энг муҳим ғалабадир. Ғалаба Вақтли ҳукуматнинг комендантлик соати киритишининг эмас, ўзбек ва қирғизлар, 1990 йилдан фарқли ўлароқ, анчагина маъсулиятли эканликларининг, қолаверса, уюшганликларининг натижасидир.
Аммо ҳали муаммолар тамом бўлмади. Шаҳарда ўзбеклар ва қирғизларнинг иккита митинги давом этмоқда. Қон тўкишдан кўра, митинг ўтказиш яхшироқ эканлигини тан олиш керак.
Тахминан 2 минг кишилик ўзбекларнинг митинги Халқлар дўстлиги университети олдида бўлмоқда. Уларнинг талаблари ҳақида ҳеч қандай янги маълумот йўқ.
Аммо 24.kg агентлиги ўзбек диаспорасининг номидан эълон қилинган баёнот ҳақида хабар берди. Баёнот ким тарафидан, қачон ва қаерда қабул қилингани айтилмайди. Лекин вилоятда бўлаётган воқеалар тўғри ёритилмаётгани, ҳамма нотинчликларни Боқиев тарафдорлари уюштираётгани урғуланади. Яъни, баёнотнинг асосий мақсади – ўзбеклар Вақтли ҳукумат тарафида ва Боқиевга қарши эканлигини билдиришдир.
24.kg агентлиги аввал ҳам ўзбек диаспораси лидерларига мурожаат қилиб, ҳар қандай хабарни ёритишга тайёр эканлиги, хабар олиш мумкин бўлган маъсулларнинг координаталарини сўраганини, аммо жавоб келмаганини билдирган. Ўзбек диаспорасининг баёнотида, у қаерда, қачон ва ким тарафидан қабул қилингани айтилмаганидан тахмин қилиш мумкинки, 24.kg агентлигининг иддаоларида жон бор.
Бу агентликнинг яна бир хабарига кўра, кеча кечқурун ўзбек диаспорасининг лидерлигига даъво қилаётган Қодиржон Ботировга тегишли бир лицейда мкхсус хизматларнинг ходимлари тинтув ҳам ўтказишган ва лицейнинг медпунктидан кофеин и мезатон каби дориларни олиб кетишган..
Айни пайтда, шаҳар ипподромида, Вақтли ҳукумат тарафидан тайинланган Жалолобод вилоят ҳокими Бектур Асановнинг истеъфосини талаб қилаётганларнинг 5 минг кишилик митинги бўлмоқда. Митинг қатнашчилари очиқча айтмаётган бўлса ҳам, улар Қурмонбек Боқиев тарафдорларига ўхшайди. Улар ўзбек диаспорасининг лидери, “Ватан” партиясининг раиси ва айни пайтда Халқлар Дўстлиги университетининг ректори Қодиржон Ботировни миллатлараро низо чиқаргани учун жавобгарликка тортишни талаб қилишмоқда. Улар билан гаплашишни истаган Бектур Асанов калтаклангани ҳақида ҳам хабарлар тарқатилди.
24.kg ва АКИпресс каби мустақил агентликларнинг хабарига кўра, Қирғизистон ички ишлар вазири, Жалолобод коменданти Бахтибек Алимбеков ва Қирғизистон мудофа вазири, Вақтли ҳукуматнинг жунубга юборилган расмий вакили Исмол Исоқов ўзбек ва қирғизларнинг оқсоқоллари билан учрашиб, уларни яраштиришга ҳаракат қилишмоқда. Исмол Исоқов ўзбек диаспорасининг лидери Қодиржон Ботировни жавобгарликка тортиш масаласини ҳал қилиш учун 3 кун керак дебди.
Жалолободда бўлаётган воқеаларга энг тўғри муносабатни маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячиси Толекан Исмоилова билдирди: “Айб янги ҳокимиятнинг бошқаруви ёмон эканлигида. Жалолободдаги муаммоларни куч билан ҳал этиб бўлмайди. Ҳозир халқ билан куч ишлатувчи хизматнинг вакили Исмоил Исоқов эмас, кечиш даврининг президенти Роза Отунбаева мулоқот қилиши керак.”