20 May 2010
13:20 -
Никола Саркози мусулмон аёлларни паранжисиз юришга тайёрламоқда
Инглизларнинг Telegraph газетаси ёзишича, Франция президенти Никола Саркози яқинда жамоат жойларида юзни тўла бекитувчи кийим билан юришнинг таъқиқланиши мусулмонларни қаттиқ хафа қилмаслиги керак, бундай қарорга келиш бизга ҳам осон бўлмади, дебди.
Саркозининг “Французлар қадимий миллат сифатида аёлларнинг қадр-қиммати туширилиши ва жамоат тартиби бузилишини истамайдилар. Юзни тўла бекитувчи паранжи/бурқа эса, биз учун муқаддас бўлган жамият қадриятларини туширади” деган сўзлари ҳам газетада келтирилган.
Жараёнлар шундай давом этадиган бўлса, яқинда ҳамма Ғарб мамлакатларида паранжи/бурқаларни таъқиқловчи қонунлар чиқарилади, дейди мухбиримиз. Қонунни бузганлар учун катта жарима (150доллар ёки 129 евроj) жорий этилаётганини ҳисобга олинса, паранжи тақадиган мусулмон аёллар ёки Ғарбни тарк этишлари ёки жамоат жойларига чиқмасдан яшашлари керак бўлади. Агарда Ғарб Туркиянинг йўлидан кетса, ҳижоб ҳам таъқиқланиши мумкин. Дунёвийлик принципларини қабул қилган мусулмон давлатлари ҳам шундай қилишса керак. Кўринишидан, айнан шундай бўлади. Мусулмонлар бунга қандай жавоб беради?
Маълумки, Европа Кенгашининг комиссияси паранжи ва ҳижобларни таъқиқлаш ўрнига, мусулмонлар ўртасида тушунтириш ишлари олиб бориб, мусулмон аёллар ўз ихтиёрлари билан бундай диний кийимлардан воз кечишига эришиш керак демоқда. Бундай шароитда мусулмонлар учун ўз ғурурларини сақлаб қолишнинг бирдан-бир йўли - Исломда ислоҳотлар ўтказиш, паранжи ва ҳижоб каби кийимлардан воз кечиш гуноҳ эмаслигини тан олишдир.