20 May 2010
06:17 -
Медалфуруш фирибгарлар 12 йилга озодликдан маҳрум қилинди
Жиноят ишлари бўйича Миробод тумани суди томонидан тошкентлик Санжар Долимов ҳамда Расул Усмоновлар фирибгарлиги туфайли 12 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Суд материалларига кўра, бу икки шахс Тошкент шаҳар ҳокимлигининг қалбаки гувоҳномаси билан меҳнат ва уруш фахрийларини қайта рўйхатга олиш ҳамда уларнинг орден-медалларини кўздан кечириш баҳонасида уларни эгаларидан олиб қўйиш билан шуғулланишган.
Фирибгарларнинг бой коллекциясидан “3-даражали Суворов ордени”, “Ригани озод қилишдаги қаҳрамонлиги учун”, “Москва озодлиги учун” сингари орден ва медаллар топилган. Улар Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 65 йиллиги муносабати билан фахрийларни тақдирлаш баҳонасида уларни тунашган экан. Меҳрга зор уруш фахрийлари орден ва медалларини фирибгарларга қўш қўллаб топширган.
Фрибгарларнинг фош этилиши ва жазоланиши олқишланадиган воқеа, аммо агар уларнинг фирибгарлиги суд қарорида санаб ўтилган жиноятлардангина иборат бўлса, берилган жазо керагидан ортиқдир.