20 May 2010
04:50 -
Жалолобод воқеалари “Бирлик”чиларни хавотирга солмоқда
Қирғизистон жанубида юзага келган таранг вазият, мамлакат ҳукуматининг телба-тескари ҳаракатлари ҳамда минтақада уруш хавфи чиқиши “Бирлик”чиларни хавотирга солмоқда. Партия фаолларининг аксарияти қўшни мамлакат жанубидаги вазият аллақачон фитначи гуруҳлар қўлига ўтгани, мамлакатдаги ҳодисалар учинчи бир давлат томонидан бошқарилаётгани хавотирли вазият сифатида баҳоламоқда.
Айни пайтда миллатлараро тотувлик масаласи омонат қолаётган бир ҳолатда Ўзбекистон ҳукуматининг мум тишлаши мақсадга мувофиқ эмас, дейди улар.
Хусусан, партиянинг Наманган вилояти кенгаши раиси Носир Зокир Қирғизистон жанубидаги воқеаларни 90-йилларда минтақамизда совет КГБси томонидан содир этилган қонхўрликларга қиёслайди. Вазият мутлақ қалтис бўлиб турган ҳозирги ҳолатда ҳам минтақада Кремль амалдорлари ўйин бошлаганини таъкидлайди. Мамлакатнинг муваққат ҳукумати ва жанубдаги ўзбек диаспорасининг айрим вакиллари ўрисларнинг ноғорасига ўйнаб, нафақат мамлакат, балки минтақа келажагини хавф остида қолдираётганини таъкидлайди.
“Бирлик” Партияси раиси ўринбосари, партиянинг Қашқадарё вилоят ташкилоти раиси Дайнов Ташанов эса легитимлиги шубҳали Қирғизистон муваққат ҳукуматининг ҳаракатлари шу йўсинда давом этса, нафақат мамлакатнинг, балки минтақанинг ривожланган Ғарб билан интеграциясига жиддий зарар етиши, камида минқадаги тоталитар режимларнинг умри узайишини тахминлайди.
“Бирлик”чилар Ўзбекистон ҳукумати Жалолободда юзага келган вазият юзасидан ўз муносабатини билдириши, камида вазиятдан ўзбекистонликларни хабардор қилиб туриши лозим деб ҳисоблайдилар.
“Бирлик” лидери Абдураҳи Пўлатнинг айтишича, партия Ўзбекистон раҳбариятидан қатъийроқ қадамлар қилишни талаб қилмоқчи, партиянинг ўзи ҳам жиддий баёнот тарқатиш ниятида.