20 May 2010
04:40 -
“Бирлик” лидерларидан Холиқназар Ғанига мамлакатдан чиқиш визаси бериш рад қилинди
Самарқанд вилояти ИИБ Хорижга чиқиш, кириш ва фуқаролик бўлими “Бирлик” Партияси раиси ўринбосари, партиянинг Самарқанд вилоят ташкилоти раиси Холиқназар Ғанининг мамлакатдан чиқиш визаси олиш аризасига рад жавоби берди. Бу ҳақда ИИБдан юборилган хатда, мухолифатчининг виза сўраб ёзган аризасида судланганлигини яширгани рад жавобининг сабаби қилиб кўрсатилади. Холиқназар аканинг ўзи эса судланмагани, унга нисбатан Самарқанд вилояти ИИБ томонидан 1996 йилда президент шахсини ҳақорат қилиш билан боғлиқ жиноят иши судгача чиқарилмай тўхтатилгани, шу боисдан, қонунларга кўра, ўзи судланмаган деб ҳисобланишини айтмоқда.
Холиқназар Ғани Самарқанд вилояти ИИБ ХЧКФ бўлимининг мазкур ноқонуний хатти-ҳаракати устидан юқори органларга мурожаат қилиш, ўзининг фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқларини талаб қилишни режалаштираётганини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал “Бирлик” Партиясининг Фарғона вилояти бўлими раиси Адҳам Муҳиддинга ҳам чиқиш рухсатномаси (виза) берилиши рад қилинганди.