20 May 2010
03:38 -
Жалолободда вазият қандай ва қандай бўлади?
Маълумки, бир неча соат олдин Қирғизистоннинг Вақтли ҳукумати Жалолобод шаҳри ва Сузоқ туманида фавқулодда ҳолат эълон қилди. Ҳозир маълум бўлишича, шаҳарнинг коменданти қилиб Ички ишлар вазири вазифасини вақтинча бажарувчи Бақит Алимбеков тайинланган. У бугун кечқурун Вақтли ҳукумат тарафидан тайинланган вилоят ҳокими Бектур Асанов билан биргаликда намойишчиларнинг вакиллари билан учрашди. АКИпресс агентлигининг хабарига кўра, намойишчилар ўзбек диаспораси лидерлигига даъво қилаётган Қодиржон Ботировнинг жазоланишини талаб қилишмоқда. Гўёки, айнан шу киши қирғиз-ўзбек низосининг чиқишига сабаб бўлган. Расмийлар бунинг учун вақт кераклигини айтмоқдалар.
Ҳозир шаҳарда осойишталик, марказий кўчалар ҳарбийлар тарафидан назорат қилинмоқда.
Қодиржон Ботиров ва унинг тарафдоралари эса, ўзбекларга қарши ҳужум қилиш хусусида номаълум кучлар томонидан кўрсатма берилгани, қуролли гуруҳлар ўзбек миллатига мансуб кишиларни ўққа тутишга бошлаганини, бугунги воқеалар давомида 5 киши ҳалок бўлганини айтишмоқда. Ҳалок бўлганларнинг миллати хабарларда кўрсатилмаган. Ҳукумат расмийлари фақат 2 кишининг ҳалок бўлганини гапиришмоқда.
“Ҳаракат” мухбирлари бу маълумотларни аниқлик киритиш мақсадида Қодиржон Ботиров ва ўзбек аслли ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаров билан алоқа ўрнатишга ҳаракат қилдилар. Уларнинг телефонлари (Қодиржон Ботиров - +996-77-207-8522 ва Азимжон Асқаров - +996-77-373-2422) аввалги хабарларимизда эълон қилинганди. Аммо, ҳозирча, уларга боғланиб бўлмаяпти.
1989 йили 3-4 май кунлари Фарғонада ўзбеклар ва месхет-турклари, 1990 йил 4-5 июнь кунлари Ўшда ўзбек ва қирғизлар орасида чиққан низоларда бир кечада юздан ортиқ одам ҳалок бўлганди. Ўша воқеаларга қиёслаб, бугун кечаси Жалолободда критик кеча бўлишини тахмин қилиш мумкин. Қирғизистон армияси вазиятни тўла назорат қилоладими? Бу саволга жавоб йўқ. Аммо, милиция назорат қилолмаслиги аниқ.
Бундай шароитда Ўзбекистон ҳукумати воқеаларнинг тамошабини бўлиб қолаётгани ақлга сиғмайдиган нарса. Аммо, унутмайликки, 1989 ва 1990 йилдаги воқеалар давомида ҳам у шундай қилган эди.