20 May 2010
02:19 -
Жамбул вилоятидан 68 нафар Ўзбекистон фуқароси чиқариб юборилди
11-14 май кунлари Жамбул вилоятида Қирғизистондаги нотинч аҳвол туфайли ўтказилган «Нолегал» операциясидан энг кўп зарар кўрганлар ўзбеклар бўлибди. Казинформ агентлигининг хабарига кўра, уч кун ичида МДҲ давлатларидан келган 110, узоқ эллардан (Туркия ва Германиядан) келган 2 нафар нолегал одам ушланган. МДҲлик нолегалларнинг 68 нафари ўзбекистонлик, 42 нафари қирғизистонлик экан. Уларнинг ҳаммаси ўз мамлакатларига депортация қилинибди.