19 May 2010
17:42 -
Жалолободда яна митинг, Бишкекда Роза Отунбаевани президент қилишга тайёргарлик кетмоқда
Жалолободдаги митинг қатнашчилари ким ва уларнинг талаблари нима эканлигини ҳозирча тарқатилган хабарлардан аниқлаш қийин. Аммо, митингчиларнинг ичида “Қора Ойбек” лақабли Ойбек Мирсидиқовнинг тарафдорлари ҳисобланган ўзбеклар ҳам борлиги, улар бошқа ўзбек Қодиржон Ботировни жазолашга чақираётганларидан тахмин қилиш мумкинки, сайтимизда аввалдан башорат қилинаётгандек, ўзбек диаспорасининг бўлиниши чуқурлашиб бормоқда. Айни замонда, ўзбек-қирғиз муносабатлари ёмонлашиб бораётгани ҳам кўриниб қолмоқда.
Бишкекда эса, Вақтли ҳукумат Роза Отунбаевани президент деб эълон қилишга тайёрланмоқда. Бугун Вақтли ҳукуматнинг мажлисида янги конституция лойиҳаси тасдиқланиши лозим. Расмий хабарларга кўра, лойиҳага маълум муддатга альтернативасиз президент сайлаш ёки тайинлаш хусусида махсус модда киритилади. Табиий, бундай президент Роза Отунбаева бўлади

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Васила Иноят
"Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.
Добавить сведения