17 May 2010
13:42 -
Қирғизистоннинг Вақтли ҳукумати секин-аста репрессиялар йўлига ўтмоқда
Энг қизиғи, унинг бошқа йўли ҳам йўқ. Чунки, бу ҳукуматни нодемократик йўл билан бўлса ҳам йиқитиш ниятидаги минг киши Қирғизистонда доим топилади. Уларни демократик принциплар доирасида ҳаракат қилишга чақириш эса, Вақтли ҳукуматнинг ҳокимиятга келиш йўлини қоралаш бўларди.
Ўтган пайшанба-жума кунлари президент Боқиев тарафдорлари мамлакатнинг жанубида маҳаллий ҳокимиятни феълан қўлга олганларидан кейин, Вақтли ҳукумат куч ишлатиб, уларни тарқатиб юборди. Сўнгра тартибсизликларнинг ташкилотчилари деб ҳисобланаётганларни ҳибсга олиш бошланди.
Шундайлардан бири Коммунистик партиянинг лидери, ўзини парламент раиси деб айтаётган Исҳоқ Масалиев бўлди. Унининг устидан оммавий тартибсизликлар уюштириш ва ҳокимиятни қўлга киритишга интилиш айби билан тергов ишлари бошлангани 24.kg агентлиги тарафидан бугун эрталаб билдирилди. Маълум бўлишича, Бишкек шаҳрининг қайсибир туман судининг қарори билан уни тергов ишлари давомида изоляторда ушлаб турадиган бўлишибди. Бундай қарор чиқариш учун туман судясини ярим кечада уйқудан уйғотиб олиб келишган бўлса керак. 1990-92 йиллари Ўзбекистон режими бирликчиларга қарши айнан шундай қиларди.
Қолаверса, 7-8 апрель кунлари ҳозирги Вақтли ҳукуматнинг лидерлари ҳам айнан шу шаклда ҳибсга олинганди. Хуллас, яна ҳамма нарса қайтадан бошланмоқда.