17 May 2010
07:16 -
Эрон Бразилия ва Туркиянинг илтимоси билан Ғарбнинг талабларини бажаришга тайёрми?
Ҳозиргина Reuters агентлиги Туркия ташқи ишлар вазири Аҳмет Довудўғлига асосланиб хабар беришича, Эрон раҳбарлари Бразилия президенти Луиз Инасио Лула ва Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон билан кўришгандан кейин, Ғарб олға сураётган талабларни бажаришга рози бўлишган эмиш. Ғарбнинг талабларига кўра эса, Эрон ядровий қурол яратиш учун ҳам ишлатса бўладиган программаларини бекитиши керак.
Ишониб бўлмайдиган хабар. Афтидан, Туркиянинг вазири ўз мамлакатининг бу музокралардаги ролини бўрттириш мақсадида истаган нарсасини бордек қилиб кўрсатмоқчига ўхшайди.
Унинг “музокралар 18 соат давом этди” дейиши ҳам шубҳа уйғотади. Аввалги хабарларимиздан маълумки, Эрдўғон Теҳронга бир неча соат аввал Измирдан учиб кетганди. Балки, Туркия вазири ўз Бош вазирининг иштирокисиз ўтказилган музокараларни ҳам назарда тутгандир.
Нима бўлганда ҳам, ҳозирги реалликлардан келиб чиқиб, Эроннинг фанатик раҳбарлари ядровий қурол яратиш программаларини тўхтатишга рози бўлишганига ишониб бўлмайди. Бунинг устига, Россия ва Хитой атайлаб Эронни Ғарбга қарши гижгижлаётгани ҳам маълум. Агарда Россия ва Хитой бу масалада позицияларини ўзгартиришган бўлса, бу – оламшумул воқеа бўларди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведения