16 May 2010
19:47 -
Марказий Осиё хабарчилари дам олишда, Бишкекда митинг бўлганини ҳам руслардан ўрганамиз
Минтақамиздаги ҳамма расмий ва мустақил хабар агантликлари бугун дам олишда. Худо кўрсатмасин, бир ерда биронта жиддий воқеа бўлиб қолса, уни русларнинг хабарларидан ўрганишга мажбур бўламиз.
Дарвоқе, ҳамма агентликлар деганда муболаға қилдик. Қозоқларнинг Интерфакс-Қозоғистон, ҚозТаг каби агентликлари Таиландда ўлганлар сони ортгани ёки Исландиядаги вулқон туфайли баъзи Европа аэропортларида муаммолар борлиги ҳақидаги чет эл хабарларни кўчириб бермоқдалар.
Ўзини Ўбекистонда фаолият олиб борувчи агентлик деб ҳисобласа ҳам, фақат рус ва инглиз тилларида хабар тарқатадиган uzdaily.uz сайти ҳам бугун ишламоқда деса бўлаверади. Аммо, у сайтда Уммоннинг вазири 13 майда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигида қабул қилингани ҳақидаги бугунги хабарни ўқиб, кулмасдан бошқа иложингиз йўқ. Ахир, Уммонлик вазир уч кун аввал Ўзбекистонга келиб, 14 майда президент Ислом Карим билан ҳам учрашиб бўлгани ҳақида хабар тарқатмаган агентлик қолмаган-ку!
Бугун Бишкекда Вақтли ҳукуматнинг сони 500 билан минг ўртасида бўлган тарафдори митинг ўтказганини ҳам русларнинг Интерфакс агентлиги берган хабардан ўргандик. Митингнинг охирида бу ерга келган Вақтли ҳукумат раиси Роза Отунбоева нутқ ҳам сўзлабди ва “контрреволюция қилишга рухсат бермаймиз” дебди.
Демак, революцияга рухсат бор, контреволюцияга рухсат йўқ, ҳамма нарса бўлаётган воқеаларни қайси ном билан аташга боғлиқ. Бақиевнинг тарафдорлари “биз контрреволюция эмас, революция қилмоқчимиз” деб айтишса, балки, уларга расман рухсат ҳам берилади. “Революция” тарафдори бўлган Вақтли ҳукумат уларга ҳатто ёрдам ҳам бериши мумкин. Бир оғиз сўз билан айтсак, Қирғизистонда давлатчилик масхарабозликка айланиб бўлди.
Бунинг устига, Марказий Осиёда замонавий хабарчилик йўқ эди, ҳали ҳам йўқ.