16 May 2010
06:19 -
Кеча/бугун дунёда “Музейлар кечаси” ўтказилмоқда
Ҳозир Тошкентда 16 май кечаси. Аммо, Россиянинг ғарбий қисми ва Европада ҳали 15 майнинг кечқуруни. Одатда бу соатларда музейлар бекилган бўлади. Аммо, ҳозир Европада музейлар кеч соатларгача очиқ ва, бундан ҳам муҳими, ҳамма учун текиндир.
Музейларнинг билети қиммат бўлгани учун кўп одамлар санъат дунёсига кириш ҳаққидан, молиявий сабаблар туфайли, маҳрумлар. Аммо, ҳозир Европанинг 39 мамлакатидаги 3 мингдан ортиқ санъат галереяси ҳамма учун текин.
Бу каби очиқ эшиклар куни ўтказиш Франциянинг ташаббуси билан 2001 йилда бошланган экан. Мана энди бу ташаббус туфайли гўзал бир анъана яратилди.
Франция ва Италиянинг энг машҳур музейлари 15 май куни соат 20 дан 16 май 2 гача текинга ишлашади. Бу анаъанага 2007 йилда қўшилган Москва музейлари соат 19 дан 2 гача ишлашар экан.