12 May 2010
22:14 -
Қирғизистон милициялаштирилган давлат яратиш йўлида шаҳдам қадамлар билан Ислом Каримнинг изидан кетмоқда
«Бирлик» лидери Абдураҳим Пўлатнинг 1990 йилнинг охирида ёзилган «Ўзбекистон мустақил диктатура остонасида» номли мақоласида Ўзбекистонни милиция давлатига айлантириш - Ислом Карим 1989 йилнинг ўртасида тахтга ўтиргандан кейин биринчи бўлиб милиция ходимларига катта имтиёзлар бериш ҳақида қонунлар чиқариши билан бошлангани айтилади.
Ҳозир Қирғизистон ҳам шу йўлдан кетишни бошлади. Бугун Қирғизистон Вақтли ҳукумати раисининг биринчи ўринбосари, кўринишидан, ҳукуматнинг ҳақиқий раҳбари, Олмосбек Атамбаев шу йил 1 июлдан бошлаб ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ва чегарачиларнинг ойлик иш ҳаққи оширилишини эълон қилди, дейилади 24.kg агентлигининг хабарида.
У ўз тарафдорларининг митингида айнан шундай дебди: “Апрель воқеаларидан кейин милиция ходимларининг руҳи тушган, ҳеч ким 2 минг сўмга ўлишни истамайди, шу сабабли, уларнинг маошини оширишга қарор қилдик.”
Энди маоши оширилган милиционерлар янги ҳукуматни ҳимоя қилиш учун ўлимга ҳам тайёр бўлишса керак. Қани ундан кейин уларга қарши кимдир митинг қилиб кўрсинчи.
Дарвоқе, Вақтли ҳукумат тарафдорларининг 2 минг кишилик митингидан аввал Бишкек марказида унга қарши бўлганларнинг 3 минг кишилик митинги ҳам бўлган, унинг қатнашчилари Вақтли ҳукуматни танқид қилишган, хусусан, Қурмонбек Боқиевнинг ўз лавозимига қайтарилишини ҳам талаб қилишган.