12 May 2010
20:43 -
Нурсултон Назарбой – Биринчи президент ва Миллий лидер, Ислом Карим ким?
Бугун Қозоғистон парламентининг қуйи палатаси бўлмиш Мажлисда мамлакатнинг Биринчи президентини хавфсизлигини таъминлашга қаратилган иккита қонунга ўзгартиришлар киритилди, дейилади Казинформ агентлигининг хабарида. Ташқи кўринишида унчалик аҳамияти бўлмаган бу ўзгаришлар Қозоғистоннинг “Биринчи президенти” мақомига эга бўлган Нурсултон Назарбойга “Биринчи президент – Миллий лидер” мақоми беради. Уни авваллари ҳам норасмий шаклда Миллий лидер деб аташарди. Энди бу мақом расмийлаштирилибди.
Қонунлардаги янгиликларга кўра, “Биринчи президент – Миллий лидер”нинг дахлсизлигидан ташқари, унинг мол-мулки ҳам дахлсиз бўлади, унга қарши ҳар қандай суиқасда террористик акт ҳисобланади. Унинг ўзигина эмас, оила аъзоларининг мол-мулки ҳам дахлсиз бўлади. Икки қонунга киритилган ўзгартиришлар Сенатда тасдиқланиши лозим.
Ўз шахсини улуғлаш, тўғрироғи, мамлакатда ўз диктатурасини ўрнатишда, Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Ислом Карим ва Нурсултон Назарбой бир-бирларидан қолишмайди. Аммо, уларда, энг камида, иккита фарқ борлигини айтиб ўтиш лозим.
Биринчи фарқни англаш учун бир тарихий фактни эслатамиз. Ўтган асрнинг 60-йиллари бошида умрида биринчи марта Ҳиндистонга сафар қилган ўзбек ёзувчиси Абдулла Қаҳҳор ўз яқинларига шундай деган экан: “Шунчалик омадсиз халқ эканмизки, кимга мустамлака бўлишда ҳам омадимиз келмабди”. Шунга ўхшаб, қозоқларнинг бошига миллий манфаатларни ўйлаш, тушуниш ва уларни ҳимоя қилиш масалаларида биздан кўра тузукроқ диктатор ўтирганини, улар бу масалада омадлироқ бўлганини эътироф этиш лозим.
Иккинчиси. Узоқдаги диктаторларни қўйиб туринг, ёнимиздаги Туркманбошининг тарихидан ҳам кўриниб турганидек, диктатор ўлгандан кейин, унга доир ҳамма қонунлар, хусусан унинг ва оиласининг мол-мулки дахсизлгига доир қонунлар тезда қайтдан кўриб чиқилаверади, у тириклигида эса, ҳеч қандай қонуннинг ҳам кераги йўқ. Кўринишидан, бизнинг Ислом Карим, уларнинг Нурсултон Наазабойидан фарқли ўлароқ, бу ҳақиқатни жуда яхши билади, шу сабабли келажакни йўлаб ўтирмайди, бугун билан яшайди.