11 May 2010
15:30 -
АҚШнинг ўтган ҳафта ўпирилган фондлар бозори кеча тикланабошлади
Жума кунги ҳабарларимизда билдирилганидек, АҚШ фондлар бозоридаги нархларнинг кўрсатгичи бўлмиш Dow Jones бир ҳафта ичида 5 фоиз қиймат йўқотиб, 11 мингдан 10380 га тушганди. Бунинг сабаби - Юнонистонга $110 млрд қарз берган Европада, аниқроғи, еврозонада молиявий беқарорлик бўлиши, бу беқарорлик АҚШга таъсир кўрсатиши мумкинлигидан келиб чиққан қўрқув эканлиги тахмин қилинганди. Якшанба куни ЕИ беқарорликка қарши кураш сифатида тахминан 1 триллион долларлик махсус фонд ташкил этиш қарори чиқаргандан кейин, дунёниннг фонд бозорларида барқарорликка қайтиш бошланди.
Муҳим бўлгани, Dow Jones индекси бир кунда 404 га ортиб, унинг абсолют миқдори 10785,14 га чиқди. Яъни бир ҳафта ичида бўлган катта ўпирилишнинг асосий қисми бир кундаёқ тикланди.
Муҳим бўлгани, Dow Jones индекси бир кунда 404 га ортиб, унинг абсолют миқдори 10785,14 га чиқди. Яъни бир ҳафта ичида бўлган катта ўпирилишнинг асосий қисми бир кундаёқ тикланди.