11 May 2010
14:08 -
75 йил ҳеч нарса емаган ва ичмаган одамнинг сири сирлигича қолмоқда
Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳридаги бир касалхонада 70 йилдан бери ҳеч нарса ичмагани ва емаганини иддао қилаётган 83 ёшли йогани 2 ҳафта текширишганда, у ростдан ҳам ҳеч нарса емасдан ва ичмасдан яшаётгани маълум бўлди. Исми Праҳлад Жани бўлган бу киши фақат сувни ғар-ғара қилиб, оғзини чайиб турар экан. Унда ҳожатхонага бориш эҳтиёжи ҳам йўқлиги маълум бўлди.
Йога чолни Ҳиндистон Мудофаа вазирлиги таркибидагти Тадқиқотлар Марказида 30 кишилик докторлар гуруҳи 2 ҳафта кузатибди. Унинг ўзини айтишича, 8 ёшлигида уни тангри сеҳрлаб қўйган ва у шундан бери ҳеч нарса емайди ва ичмайди, аммо сув билан ювиниб туради.
Маҳаллий журналистларга ахборот берган докторлар яшаш учун энергияни овқатдан олмаётган чол қуёш энергияси билан яшаётганини тахмин қилмоқдалар. Келажакада одамлар узоқ сайёраларга саёҳат қилганда, овқатсиз, сувсиз яшаш масаласи муҳим роль ўйнаши, шу сабабли Праҳлад Жанининг яшаш имкониятларини ўрганиш фойдали эканлиги айтилмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Толиб Ёқуб
Собиқ "Бирлик" фаоли, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг собиқ раиси, "Ҳаракат" журнали таҳрир...
Добавить сведения