10 May 2010
13:45 -
Туркияда бир партия раисининг жинсий алоқаси видео қилиб тарқатилди, исломчи-дунёвийчилар уруши охирига келмоқда
Сўнгги йиларда асосан исломчилар ва дунёвий тузум тарафдорлари ўртасидаги жанглар билан машғул бўлган Туркияда янгича, бошқачароқ жанжал чиқди. Бир неча кун аввал “Вақт” номли газетанинг сайтида социал-демократик руҳдаги Жумҳурият Халқ Партиясининг раиси Дениз Байкал ўз партиясидан депутат бўлган бир аёл билан жинсий алоқа қилаётганини кўрсатувчи видео пайдо бўлди. Бир кундан кейин ўша видео “Вақт”нинг сайтдан олиб ҳам ташланди, лекин у Дениз Байкалнинг “жонкуяр” душманлари тарафидан youtube сайтига кўчирилиб бўлганди.
Дарвоқе, “Вақт” газетаси радикал исломчиларга яқинлиги билан маълум бўлгани сабабли, бу жанжални ҳам исломчилар билан дунёвийчилар ўртасидаги жангнинг давоми сифатида кўриш мумкин.
Дениз Байкал бу видеонинг монтаж эканлиги, бундай видеоани чиқарганлар ҳукумат одамлари бўлиб, мақсадлари мухолифатнинг асосий кучи бўлмиш Жумҳурият Халқ Партиясининг обрўсини тушириш эканлигини айтмоқда. Туркия матбуотининг бу жанжалга оид хабар ва таҳлилларидан кўриш мумкинки, бу видео 8 йил аввал олинган экан ва кўпчилик унинг сохта эмас, ҳақиқийлигига ишонади.
Исломчилар ва дунёвийчилар ўртасидаги жанг жинсий алоқаларни яширинча видеога ёзиб олиб, 8 йилдан кейин тарқатишгача етиб бордими, демак, урушнинг охири яқинлашиб қолди. Бу урушни исломчилар ютса, Туркия ўрта асрлар томон орқага қайтишни бошлайди, дунёвийчилар ютса, исломда ислоҳотлар бошланиши учун имкониятлар доираси кескин ортади.