10 May 2010
06:08 - Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлиси ўз ишини битирган экан
Ўзбекистон Конституциясига кўра, Олий Мажлиснинг иккала палатаси ҳам доимий ишлайдиган органдир. Аммо, амалда ундай эмас. Вакиллар Палатаси ҳам, Сенат ҳам, ҳар замонда 1-2 кунлик йиғилиш ўтказади. Қонун чиқарувчиларнинг ўзи Ўзбекистон Констиуциясини бузиш билан шуғулланишларини яшириш учун бўлса керак, бошқа пайтда депутат ва сенаторлар турли қўмиталар доирасида доимий ишлашаётгани айтилади.

Кеча кечқурун тарқатилган расмий хабарга кўра, Олий Мажлис Сенатининг 7 майда очилган ялпи мажлиси 8 майда тугаган. Мажлиснинг иккинчи куни сенаторлар Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Марказий Банк ва Адлия вазирлигининг ҳисоботларини тинглашибди. Бу ҳисоботлар ким тарафидан тақдим қилингани, уларнинг муҳокамасида кимлар иштирок этгани тилга ҳам олинмайди. Хабар, одатдагидек, умумий шаклдаги баландпарвоз гаплар билан тўла.

Сенаторлар Ўзбекистоннинг баъзи мамлакатлардаги элчиларини ҳам тайинлашибди. Масалан, АҚШда Илҳомжон Неъматов, Россияда Зиядулла Пўлатходжаев, Германияда Дилшод Аҳатов элчи бўлади. Расмий хабарда берилган исмлар у одамларнинг паспортида шундай саводсизларча ёзилган бўлса керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону