30 April 2010
20:16 - Йилнинг биринчи чорагида мамлакатимизда ишлар “во!”, аммо...
Бугун Ўзбекистон Иқтисод вазирлиги ва Давлат статистика қўмитаси “Ўзбекистон Республикасини 2010 йилнинг биринчи чорагидаги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари тўғрисида” деб номланган қўшма ҳисобот эълон қилди.

Унга кўра, йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот 107,6%, саноат маҳсулоти ҳажми 107,0%, истеъмол товарларини ишлаб чиқариш 108,9%, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари 106,1%, қурилиш ишлари 120,1%, чакана савдо айланмаси 108,3%, пуллик хизматлар 113,4% ортган. Ҳисоботда келтирилган ўнлаб рақам ва бошқа кўрсатгичлар ҳам Ўзбекистонда ҳамма нарса бош бармоқ билан “во” деб кўрсатадиган даражада яхши эканлигини, мамлакатимиз президент Ислом Карим раҳбарлигида жаҳон молиявий-иқтисодий кризисини усталик билан алдаб ёки четлаб ўтиб, ҳамма соҳада олға кетаётганини намойиш қилади.

Аммо, баландпарвоз рақам ва хулосаларнинг ҳаммаси “Шундай экан, нима учун миллионлаб ўзбеклар чет элларда, асосан, Россия ва Қозоғистонда мардикорчилик қилмоқда?” деган савол қаршисида чил-парчин бўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону