30 April 2010
18:50 - Қозоғистон Бош вазири Карим Масиев ХХР раиси билан учрашди, Туркманбоши-2 учрашгани кетди
Қозоқларнинг расмий Казинформ агентлиги Хитой Халқ Республиксининг раиси Ху Цзиньтао бу мамлакатга ишчи ташриф билан келган Қозоғистон Бош вазири Карим Масиевни бугун эрталаб Шанхайда қабул қилганини билдирди. Учрашувда Қозоғистон тарафидан Миллий Фаровонлик Фонди раҳабари Кайрат Келимбетов, Қурилиш ва уй-жой хўжалиги Агентлиги раиси Серик Нокин, ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Нурлан Ермекбаев ва Қозоғистоннинг Пекиндаги элчиси Икрам Адирбеков ҳам иштирок этишган.

Қозоғистон ҳукумати раҳбарининг бу ташриф доирасидаги асосий мақсади Шанхайда ташкил этилаётган «ЭКСПО-2010» жаҳон кўргазмасининг 1 майдаги очилишида иштирок этиш эканлиги сайтимизда аввал хабар қилинганди.

Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев номи мамлакат матбуотида ҳам тилга олинмайдиган мулозим экан, унинг қозоқ ҳамкасби Хитой раҳбари томонидан қабул қилиниши ва бу воқеанинг кенг ёритилиши одамни ҳайрон қолдирадиган воқеадир. Ислом Карим Нурсултон Назарбойнинг ўрнида бундай бўлишига ҳеч қачон йўл бермасди.

Марказий Осиёдаги воқеаларни ёритиш билан шуғулланадиган ва маркази Бишкекда жойлашган CA-News агентлигининг хабар беришича, бугун Туркманистон президенти Қурбангули Бердимуҳаммедов ҳам Хитойга кетган. Табиий, у ҳам Хитой Халқ Республикаси раиси Ху Цзиньтао билан учрашади, Шанхайда «ЭКСПО-2010» жаҳон кўргазмасининг очилишида иштирок этади.

Хабарда айтилишича, Туркманбоши-2 Хитойга давлат ташрифи билан келмоқда, демак, унинг асосий мақсади кўргазманинг очилишида иштирок этиш эмас.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону