29 April 2010
20:24 - Қирғизларнинг кўзи очилишга бошлаганга ўхшайди: Вақтли ҳукуматнинг истеъфоси талаб қилинмоқда
Қирғизистонда бошқалардан кўра ҳукуматдан мустақилроқ эканлигини кўрсатган, шу сабабли, Вақтли ҳукумат хавфсизлик хизматининг ҳужумларига ҳам учраб бўлган 24.kg агентлиги “Қирғизистон Вақтли ҳукуматининг қайси аъзолари истеъфога кетиши керак?” саволи билан бир қатор таниқли одамларга мурожаат қилибди. Агентликнинг сайтида эълон қилинган жавобларнинг қисқартирилган варианти қуйидагича:

Россия олий ўқув юртларини битирганлар ассосиацияси вакили Досали Иманбердиев: Кўплар кетиши керак. Масалан, Боқив замонида Бош вазир бўлган ва ўша режимни қўллаб келган Олмосбек Атамбаев. Ундан ташқари, Тўпчибек Турғуналиев ва Элмира Иброҳимова ҳам кетиши керак.

Қирғизистон Университети Тиббиёт факултети декани, профессор Анес Зарифян: Ҳозир ҳаммаёқ қоришиб кетган. Ҳукумат нима қилаётгани ҳақида менда информация йўқ. Хулоса қилишга ҳали эрта.

Тадбиркор Ольга Мишчик: Тўпчибек Турғуналиев кетиши керак.

“Болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш лигаси” раҳбари Назгул Турдубекова: Вақтли ҳукуматнинг ҳаммаси кетиши керак. Уларни биронтасининг ҳокимиятда қолиш учун маънавий ҳақлари йўқ.

Мустақил юрист Нурбек Токтакунов: Бишкек шаҳар ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Иса Омуркулов. Давлат Хавфсизлик Комитети раҳабари вазифасини бажарувчи Кенешбек Душебаев, Ички ишлар вазири вазифасини бажарувчи Болот Шерниязов.

Қаровсиз болаларни реабилитация қилиш маркази директори Алексей Петрушевский: Ҳали хулосалар қилишга вақт келмади. Аммо, Бақиевнинг Оқ Йўл партиясидагилар (ҳозир ҳокимиятдаги) Ота Маконга ўтиб олишмоқда. Бу ёмон нарса.

“Бизнинг ҳуқуқимиз” фондининг вакили Калича Умуралиева: Янги ҳукуматда Олмосбек Атамбековнинг ишлашга маънавий ҳаққи йўқ, у эски режимнинг одами. Вақтли ҳукумат раҳабарининг бошқа ўринбосари, собиқ Бош прокурор Азимбек Бекназаров ва Эльмира Ибраимова ҳам кетиши керак.

Рус православ церковнинг Бишкек епархияси котиби, протоиерей Игорь Дронов: Ҳокимиятнинг бу шаклда, қон тўкиш йўли билан алмаштирилиши мени қониқтирмайди. Аммо, янги ҳукуматнинг фаолиятига черков одами сифатида баҳо беришни истамайман.

Қирғизистон Ёшлар корпорациясининг координатори Арсен Закиров: Вақтли ҳукуматнинг ҳамма аъзолари истеъфога кетиши керак. Қайси принип бўйича улар раҳабар вазифаларни эгаллаб олдилар? Мухолифатчи бўлганлари учунми? Ҳақиқий бошқарувчилар бор, аммо уларни ҳокимиятга яқинлаштиришмаяпти. Юқори Кенгашни чақириш ва янги ҳокимиятни легитимлаштиришни бошлаш лозим.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону