30 December 2005
04:00 - 21:00 - Янги конуннинг максади жазоларни яна хам огирлаштириш
21:00 - Янги конуннинг максади жазоларни яна хам огирлаштириш

Бугун расмий матбуотда Сенат томонидан 2005 йил 3 декабарда маъкулланган “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига хамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўгрисидаги кодексига ўзгартиш ва кўшимчалар киритиш хакида“ги конун эълон килинди. Шунга кўра, Жиноят кодексининг тухмат, хакорат, конституциявий тузумга тажовуз килиш, йигилиш, митинг ва намойишлар ўтказиш тартибини бузиш, жамоат хавфсизлигига тахдид соладиган материаллар тайёрлаш ва таркатиш тўгрисидаги моддаларида белгиланган жарималар 3–6 бараварга оширилган.

Масалан, конституциявий тузумга тажовуз килиш тўгрисидаги 159-модданинг енгил санкцияси бугунга кадар айбдордан энг кам иш хаки (хозир 9400 сўм) нинг 50 бараваридан 100 бараваригача жарима ундиришни кўзда тутган бўлса, энди у 200 бараваридан 600 бараваригача жарима тўлаши шарт ёки 3 йилдан 5 йилгача камокда ўтиради. Ёки, бўлмаса, илгари намойиш ўтказиш тартибини бузиб, маъмурий жазога тортилган ва яна шу килмишни такрорлаган унинг ташкилотчиси 217-модда бўйича хозиргидек энг кам иш хакининг 50 бараваридан 75 бараваригача эмас, балки бундан буён 200 бараваридан 300 бараваригача жарима ёки 3 йилгача озодликдан махрум этилади.

Маъмурий жавобгарлик тўгрисидаги кодексда хам жарималар бир неча марта оширилган, унга янги моддалар киритилган. Шу моддалардан бири (239-модда) “Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг фаолиятни амалга ошириш тартибини бузиши“ деб аталади. Унга кўра, масалан, давлат рўйхатидан ўтмаган хукукни химоя килувчи ташкилотлар эндиликда энг кам иш хакининг 50 бараваридан 100 бараваригача жарима тўлаб, фаолиятларини тўхтатишлари керак бўлади.

Мазкур моддадан ихтибос:

“Халкаро хамда чет эл нодавлат нотижорат ташкилотлари ваколатхоналари ва филиалларининг хамда уларнинг ходимларининг сиёсий фаолиятда, шунингдек, уставдаги максад ва вазифаларга тўгри келмайдиган бошка фаолиятда катнашиши, худди шунингдек, уларнинг сиёсий партиялар ва оммавий харакатлар томонидан ўтказиладиган амалий харакатлар хамда тадбирларни молиялаштириши, бундай ташкилотларни тузиш ташаббуси билан чикиши ва шундай ташкилотларни тузишни кўллаб-кувватлаши -

фукароларга энг кам иш хакининг 50 бараваридан 100 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 100 бараваридан 150 бараваригача микдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий камокка олишга сабаб бўлади.“

Янги конун расмий эълон килинган кун - бугун, 30 декабрдан кучга кирди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону