28 April 2010
22:54 - Вестминстер Университети битрувчиларининг ҳам бозори чаққон эмас
Тошкентда 2002 йили очилган Халқаро Вестминстер Университетини биринчи бўлиб битирган Шерзод Шоасиловга Тошкентда эмас, Лондондаги элчихонамизда сертификат топширилганини 16 апрелдаги хабарларимзда билдирган ва бу воқеа устидан кулган эдик.

ЎзАнинг бугунги хабарида айтилишича, бу университет яна бир тадбир ташкил қилибди. Ҳар йили 100 киши битирадиган Университетда “Мутахассисла куни” ўтказилибди. Қачон ўтказилгани хабарда билдирилмаган ҳам. Маъносини тушуниш қийин бўлган хабарда айтилмаган бўлса ҳам, тахмин қилиш мумкинки, бу тадбир доирасида Университет битирувчиларини ишга жойлашга ҳаракат қилинган. Чунки, шундай обрўли олийгоҳни битирувчилар ҳам Ўзбекистонда иш тополмаслиги ҳаммага аён.

Дарвоқе, хабарда айтилишича, бу Университет ҳам президент Ислом Каримнинг ташаббуси билан очилган эмиш. Шундай экан, битирувчиларни иш билан таминлашни ҳам ўша кишига топшириб қўяверишмайдими.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону