27 April 2010
21:27 -
Сайтимиз танқид қилди, қирғиз ҳуқуқ ҳимоячиларининг овози чиқди. Офарин!
Бугун эрталабки хабарлармиздан бирида қирғиз ҳуқуқ ҳимоячиларини фаолиятсизликда, ҳатто принципсизликда айблагандик. Табиий, улар бизнинг сайтимизни ўқишади деган фикримиз йўқ, дейди мухбиримиз, лекин бир неча соат ўтар-ўтмас, қирғиз ҳуқуқ ҳимоячиларининг овози чиқоб қолгани олқишга сазовордир.
Бугун тушга яқин икки таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси мустақил 24.kg агентлигининг Бишкекдаги офисида матбуот конференцияси ўтказиб, ички ишлар экс-вазири Молдомуса Конгантиевнинг ноқонуний тутқланганига норозилик билдиришди.
“Фуқаролар коррупцияга қарши” ва “Қилим шами” номли ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотларнинг раҳбарлари Толекан Исмаилова и Азиза Абдирасулованинг айтишича, Молдомуса Конгантиевга расман айб қўйилмаган, унинг ҳибсга олиш ёки мамлакатдан чиқишини тақиқлашга доир қарор ёки ҳукм йўқ. Шундай экан, нимага асосланиб, Россияга даволаниш учун кетган экс-вазирни Москвадан ушлаб келиб, изоляторга ташлашди? Унинг соғлиғини ҳисобга олиб, қочиб кетмаслик ҳақида тилхат бергач, озод этиш ва даволанишига рухсат бериш керак.
Ҳуқуқ ҳимоячилари мутлақо ҳақ. Улар прокурор ҳам эмас, адвокат ҳам. Уларнинг вазифаси ҳамма нарса қонунлар доирасида олиб борилишини назорат қилиш, ноқонуний ишлар қилинса, бу хусусда бонг уриш. Молдомуса Конгантиевнининг фуқаро сифатида ҳуқлари бузилмаслини талаб қилиш, уни оқлаш учуг ҳаракат эмаслигини ҳамма тушуниши керак.
Масалан, Ўзбекистонда ҳуқуқ ҳимоячилари диний экстремистларнинг ва ҳатто тамагирлик айби билан қамалган баъзи ҳамкасбларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишар экан, уларнинг қилган ишларини эмас, қонунлар устиворлигини ҳимоя қилишади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведения