27 April 2010
19:53 -
Қораденгиз Флотини яна 25 йилга Севастополда қолдириш шартномаси Киев ва Москвада тасдиқланди
Бугун эрталаб Украина Бош вазирининг ўринбосари Андрей Клюев мамлакат парламенти Олий Радага икки мамлакат президентлари тарафидан 21 апрелда имзоланган русларнинг Қораденгиз Флотини Севастополда яна 25 йил қолдириш шартномасинини ратификация қилиш таклифини киритди. Раданинг Ташқи ишлар қўмитаси раиси Олег Билорус шартномани ғайриконституцион эканлиги, Қўмита уни ратификация қилмаслик ҳақида қарор қабул қилганини билдирди.
Лекин, Олий Рада дарҳол овоз беришга ўтди. Зарғалдоқчилар овоз бериш процедурасини бузишга ҳаракат қилишди, мажлис залида битта тутун чиқарадиган шашака ҳам портлатилди, лекин ҳеч нарсани ўзгармади. Олий Радада қарор қабул қилиш учун 226 овоз керак эди, бу шартнома учун 236 депутат овоз берди. Шу билан русларнинг Қораденгиз Флотини 2042 йилгача Севастопода қолишга рухсат берадиган Шартнома Украина тарафидан ратификация қилинди.
Тахминан бир соатдан кейин Россиянинг Давлат Думаси ҳам шартномани ратификация қилди, унга залдаги 439 депутатдан 410 нафари овоз берди.
Энди бу қарорлар икки мамлакатнинг президентлари тарафидан имзолангач, қонуний кучга киради.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения