27 April 2010
06:04 - Миршаблар томонидан зўрланган опа-сингиллар маҳаллий матбуот “қаҳрамонлари”
“Новости Узбекистана” газетасининг ёзишича, миршаблар томонидан зўрланиб, халқаро ҳамжамият наздида ўзига хос акс-садо берган опа-сингил Соатовалар воқеаси уйдирмадан бошқа нарса эмас. Гўё, опа-сингилларнинг ўзи ҳақиқатан ҳам маҳаллий сартарош қизни ўласи қилиб дўппослашган, шу боисдан суд уларни босқинчилик айби билан узоқ муддатли жазо бергани тўғридир. Опа-сингилларнинг ўзлари ҳақиқий жиноятчи, улар билан содир этилган ҳодиса ҳақидаги ажиотаж бўҳтондан бошқа нарса эмас.

Номини очиқламасликни сўраган таҳририят ходимига кўра, мазкур мақола Тошкент шаҳар ИИББ раҳбари ва прокуратуранинг илтимоси билан чоп этилган. Улар БМТ структураларининг бу ҳодиса борасида қайта мустақил текширув ўтказиш талаби билан чиқишдан чўчимоқда. Таҳририят мақола юзасидан жавобгарликни бўйнига олмаган.

Эслатиб ўтамиз, Райҳон-Хосият-Наргиза Соатовалар босқинчиликда айбланиб, жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани суди томонидан 7,5 йилга қадар озодликдан маҳрум қилинган. Дастлабки терговлар даврида қизларнинг бири зўрланиб, ҳомиладор қилинди. Иккинчиси руҳий хасталиклар шифохонасига ётқизилган ва учинчисига оғир тан жароҳати етказилган. Мазкур ҳодиса юзасидан БМТнинг махсус маърузачиси Манфред Новак мустақил текширув ўтказишни талаб қилмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону