25 April 2010
13:31 -
Турклар Обаманинг арзимаган сўз ўйинига ҳам хурсанд, ўзбеклар ҳам шундан ўрганиши керак
Арманилар 1915 йил 24 апрелни турклар арманиларга қарши қатлиом бошлаган кун деб ҳисоблашади ва дунёда бўйлаб мотам маросимлари ўтказишади. Уларнинг мақсади дунё мамлакатларини туркларнинг қатлиомини тан олдиришга зўрлаш.
АҚШ президенти Барак Обама сайловолди кампанияси давомида туркларнинг қатлиомини расман тан олишга ваъда берди, аммо Туркия билан алоқаларнинг ёмонлашишидан ҳадиксираб, ҳалигача 1915 йил воқеаларини баҳолаш учун “қатлиом” сўзини ишлатмади. У ўтган йили Арманистонда бўлганида ҳам, арманилар қатлиом деб айтаётган воқеаларни “буюк фалокат” деб баҳолади.
Бу йил ҳам айнан шундай бўлди. Барак Обама 1915 йил 24 апрелда бошланган воқеалар бўйича эълон қилган баёнотида, уларни баҳолаш учун яна “буюк фалокат” сўзларини ишлатди. Аслида, воқеаларни “буюк фалока” деб аташ ҳам арманилар тарфдори бўлиш аломатидир. Турклар эса, Обама “қатлиом” сўзини ишлатмаганига урғу бериб, уни ўз тарафдорлари сифатида кўрсатишга интилмоқдалар. Бу ўзини-ўзи алдаш эмас, сўз ўйинларини ҳам ўз фойдасига ишлатабилиш санъати, қолаверса, сиёсатидир.
Ўзбек демократик мухолифати ичида АҚШ ва Европа расмийлари тарафидан Ўзбекистон режими очиқча қораланмаётгани норозилик уйғотаётгани ҳам сир эмас. Лекин, эътибор беринг, Ғарб Ислом Каримни инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишга мунтазам чақириб келмоқда. Ғарб Ўзбекистонни яна ҳам кўпроқ қадамлар қилишга чақирмоқдами, демак, бу – Ўзбекистон режими шу йўналишда етарлича иш қилмаётганини тан олишдир. Мана шу фикрни шиордек ушлаб, Ўзбекистонда фаолият кўрсатиш мухолифатнинг вазифасидир. Мухолифатнинг ўзи қилиши керак бўлган ишларни Ғарб қилиб беришини кутиш соддаликдан ҳам кўпроқ сиёсий саводсизлик бўларди.