25 April 2010
12:44 -
Тожикистон президенти қизлар 18 ёшдан оила қуришлари керак демоқда
Президент Эмомали Раҳмон мамлакат парламенти иккала палатасининг қўшма мажлисида қилган кечаги нутқида қизлар учун турмушга чиқиш чегарасини 17 дан 18 ёшга кўтаришни таклиф қилди, дейилади Азия Плюс агентлигининг хабарида. Шундай қилинса, ёшлар мустақил ҳаётга пухтароқ тайёрланадилар.
Давлат раҳбари келтирган маълумотларга кўра, ҳозир Тожикистонда ажралишлар сони ортиб бормоқда. Масалан, охирги 5 йилда ажралишлар сони 2900 дан 5850 га чиққан. Бир йилда 100 минг атрофида никоҳ қайд этилади.
Тожикистон президентининг фикри қатъий бўлса, итоаткор парламент яқин орада унинг таклифини қонунлаштиради.