21 April 2010
07:06 -
Сингапур делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи гўёки оби-ҳаво туфайли кечиктирилди
Сингапур ишбилармон доираларидан иборат делегациянинг мамлакатимизга 18-23 апрель кунлари амалга оширилиши лозим бўлган ташрифи об-ҳаво инжиқлиги туфайли кечиктирилган. Бу ҳақда хабар қилган оммавий ахборот воситалари қайси мамлакатда, Ўзбекистондами, Сингапурдами, ҳавонинг ёмонлигига тўхталишмаган. Айрим доиралар эса сиёсий об-ҳаво бир баҳона, асл сабаб жиддийроқ эканлигини гумон қилишмоқда.
Сингапур Ташқи ишлар вазири Зайнул Абидин Рашид етакчилигидаги делегация мамлакатимизда ҳукумат вакиллари билан музокаралар ўтказиши, ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган сўзлашувлар олиб бориши керак эди.